ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. "Ўзстандарт" агентлиги Тошкент бозорларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ўйинчоқлар сотилаётгани ҳақида хабар берди.
Натижада, болалар шақилдоғи, чийилоқ копток, қўғирчоқлар тўплами, қурол аслаҳалар тўплами, ёниб турувчи полимердан "типратикан"да рак (саратон) касаллигини келтириб чиқарувчи модда — формальдегид миқдори ўн баравар юқорилиги аниқланган.
"Амалдаги тартибга кўра, болалар ўйинчоқларида формальдегид миқдори 0,003 mg/m3 бўлиши керак. Аммо Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт санитария бирлашмаси санитария-эпидемиология станцияси синов лабораториясининг синов натижаларига кўра, юқоридаги ўйинчоқларда формальдегид миқдори бу кўрсаткичдан ўн баравар юқорилиги аниқланди", — деб таъкидланган хабарда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Саратон касаллигини ўрганиш агентлиги хабарига кўра, формальдегид инсон организмида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи асосий омил ҳисобланади.
Формальдегиднинг бола организмида тўпланиши йўталиш, гижжалар, бронхиал астма каби касалликни жадал ривожланишига олиб келади. Бундан ташқари, ранг ўзгариши, толиқиш, нафас қисиш, бош оғриғи, уйқусизлик, ҳаттоки, онгининг заифлашишига сабаб бўлади.
— Ўйинчоқнинг бузилмаган қадоқда бўлиши;
— Қадоқ ёрлиғидаги маълумотлар давлат тилида, фойдаланиш тавсиялари кўрсатилган ҳолда, қандай ашёлардан тайёрланганлиги (пластмасса, резина, ёғоч ва ҳ.к) ва мажбурий тарзда ишлаб чиқарувчи тўғрисида маълумотлар бўлиши шарт.
— Ўйинчоқлардаги кучли ҳид ва бўёқларни қўлга юқиши ота-оналарни ҳушёрликка чақириши лозим. Бу ҳолатда ишлаб чиқарувчилар томонидан хавфсиз бўлмаган бўёқлар ишлатилган бўлиши ва технологик жараён бузилган бўлиши ҳам мумкинлигини англатади. Сифати шубҳали ўйинчоқлар болаларнинг соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин.