"Ўзстандарт" огоҳлантиради: хавфли сифатсиз маҳсулотлар

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишмаҳсулот сифатини текшириш
маҳсулот сифатини текшириш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзстандарт" саломатликка хавф солиши мумкин бўлган сифатсиз маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни бериб боради

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. "Ўзстандарт" агентлиги расмий веб-сайти орқали саломатликка хавф солиши мумкин бўлган сифатсиз маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни бериб боришни режалаштирди, дейилади агентлик матбуот хизмати томонидан.

Гап республика ҳудудига кириб келаётган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни синовдан ўтказиш вақтида меъёрий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган, халқ саломатлигига жиддий хавф солиши мумкин бўлган сифатсиз маҳсулотлар ҳақида бормоқда.

Сохта ичимликлар - Sputnik Ўзбекистон
Жиззахда сохта "Coca-cola" ва "Fanta" тайёрловчилар фош этилди

"Ўзстандарт" агентлиги томонидан сифатсиз деб топилган маҳсулотлар бозорларда ва бошқа савдо мажмуаларида сотилаётганлигининг гувоҳи бўлганлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда "Ўзстандарт" агентлигининг 0 371 150 23 00 рақамли ишонч телефонига хабар беришлари мумкин.

Мазкур ташаббус 2017 йилнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 2017 йилни Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилди. Бунинг асосини "Инсон манфаатлари барча нарсадан устун" тамойили ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0