Саратон ўсмасини даволашнинг янги услуби топилди

© ADALBERTO ROQUE / AFPПроведение лабораторных исследований
Проведение лабораторных исследований - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саратон касалининг энг оғир асоратларидан бири бу – унинг организмга тарқалиб кетадиган метастазаларидир. Скриппс институти олимлари метастазаларни озуқа билан таъминлаб уларни ўсишига кўмак берадиган оқсилни топишди.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Калифорнияда жойлашган Скриппс институти олимлари саратон касали метастазалари тарқалишини тўхтатиш йўлини топишди.

Владимир Лядов - Sputnik Ўзбекистон
Онколог: Саратон – бу кексалар касали

Улар буни инсон организми ўсиши учун жавобгар бўлган TGF-β – оқсил ўсиш фактори оқали амалга ошириш йўлини аниқлашган. Одатда TGF-β оқсил фактори инсон соғлом ҳужайралари ўсиши учун жавоб беради, лекин саратон касали оқибатида у шаклан ўзгариши (мутация) ва зарарли саратон ўсмалари тарқалишига сабаб бўлиши мумкин экан.

Инсон иммунитети ҳар қандай зарарли ҳужайрани тезда аниқлаб, уни йўқ қилиш қобилиятига эга бўлсада, мутация қилган TGF-β оқсили соғлом оқсилига жуда ўхшаш бўлгани учун инсон иммунитети уни “кўрмайди”.

Калифорниялик олимлар эса мутация қилган оқсил фаолиятини чеклайдиган, Т-ҳужайралари етиштиришга муваффақ бўлишди.

Шифокорлар иш устида - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик олимлар саратон шишини 90% га йуқ қилиш усулини топишди

Соғлом TGF-β оқсили инсон учун керакли бўлгани туфайли уни бутунлай йўқ қилиш мумкин эмас, шунинг учун Скриппс институти олимлари ўз ҳаракатларини ушбу оқсил билан бевосита боғлиқ бўлган LTBP3 номли оқсилга қаратишди. 

Жўжа эмбриони ва сичқонларда саратоннинг турли шаклларига қарши тажрибалар ўтказилди. Тажрибада олимлар саратон шиши пайдо бўлганидан кейин LTBP3 оқсилини чеклашганидан сўнг, ушбу жониворларда саратон метастазалари пайдо бўлмади.

New Atlas ёзишига кўра, Скриппс олимлари кашфиёти – саратон касалига қарши зарба бериш мумкин бўлган яна бир самарали услубдир. Бу саратон касалига чалинган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда муҳим роль ўйнайди. Айни дамда олимлар ушбу услубни янада самарадор қилиш йўлларини ўйламоқда.

Янгиликлар лентаси
0