Онколог: Саратон – бу кексалар касали

Oбуна бўлиш
Инсон организмида йиллар ўтган сари мутация қилган генлар сони кўпайиб боради. Шунинг учун ҳам мамлакатда ўрта ёшдан ўтган аҳоли сони қанча кўп бўлса, саратон касаллигига чалинганлар сони ҳам шунча кўп бўлади.

TOШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Ер шари аҳолиси қаримоқда. Бу айниқса ривожланган мамлкатлар мисолида яхши кузатилмоқда, дейди "МЕДСИ" клиникаси онкология бўлими бошлиғи Владимир Лядов.

Шифокорлар иш устида - Sputnik Ўзбекистон
Россиялик олимлар саратон шишини 90% га йуқ қилиш усулини топишди

Авваломбор, саратон – бу кексалар касали.  У генлар мутацияси (ўзгариши) оқибатида келиб чиқади. Инсон организмида йиллар ўтган сари мутация қилган генлар сони кўпайиб боради. Шунинг учун ҳам мамлакатда ўрта ёшдан ўтган аҳоли сони қанча кўп бўлса, саратон касаллигига чалинганлар сони ҳам шунча кўп бўлади. Шунинг учун ҳам аҳолининг ўртача ёши катта бўлган, ривожланган мамлакатлада саратон касаллигига чалинганлар сони кўп.

Россияда инсон ўлимига олиб келадиган касалликлар орасида биринчи ўринда юрак-қон томир касалликлари бўлса тиббий хизматлар соҳаси ривожланган  Европа, АҚШ, Япония, Жанубий Корея каби ривожланган мамлакатларда бу – онкологик касалликлардир.

Онкологик касалликларга қарши самарали курашишнинг иложи йўқ. Шунингдек, ушбу касалликка олиб келувчи сабабларни аниқлашнинг ҳам иложи йўқ, лекин ҳозирча маълум бўлган сабаблар орасида биринчи ўринда чекиш туради. Чекиш  рак касаллигига чалиниш эҳтимолини 20 бараварга оширади.

Иккинчи ўринда, ривожланган мамлакатлар статистикасига кўра — семизлик ва кам ҳаракатланишдир. Булар бир-бирига боғлиқ бўлган сабаблардир. Семиз фуқароларда метаболик йўллар бузилади. Организмда ёғ тўқималарининг ўсишига сабаб бўлаётган факторлар саратон  ўсмаларининг ўсишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Онколог: ожирение может привести к раку
Янгиликлар лентаси
0