Россиялик олимлар саратон шишини 90% га йуқ қилиш усулини топишди

© Sputnik / Максим Григорьев / Медиабанкка ўтишШифокорлар иш устида
Шифокорлар иш устида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча лаборатория сичқонларига пайвандланган инсон саратон ҳужайраларига В2 витамини ва нанозаррачалар киритилиб улар махсус лазер ёрдамида нурлантирилди. 50 кун давомида саратон ҳужайралари ўсиши тўхтатилди ва уларнинг ҳажми 90% га камайди.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Россия ва чет эллик олимлар саратон (рак) ҳужайраларини йўқ қилишнинг янги услубини ўйлаб топишди. Олимлар саратонга чалинган ҳужайра ичига нано заррачалар ва В2 витаминини киритиб, кейин лазер билан нурлантиришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Scientific Reports журналига асосан.

“Ҳозирча тажрибалар одам саратони ҳужайралари пайвандланган лаборатория сичқонларида ўтказилмоқда. Уларга бир карра нанозаррачалар киритилиши, саратон ҳужайралари ўсишини 90% га камайтирди”, — деди Россия ФА Кристаллография ва фотоника маркази олими Евгений Хайдуков.

Россия, Франция ва Австралия олимлари рибофлавин ва В2 витамини ёрдамида саратон ҳужайраларини йўқ қилувчи махсус нанозаррачалар яратишди.

Саратон ҳужайраларининг кўп турлари аллақандай сабабларга кўра В2 витаминини кўп миқдорда истеъмол қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, олимлар рибофлавин молекулаларидан саратон ҳужайраларини тарқалишини олдини олиш ва уларни йўқ қилиш услубини ўйлаб топишди.

Москвадаги Рогачев номидаги болалар онкология маркази - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда рак касалидан ўлиш ҳолатлари 13 %га камайди

В2 витамини ҳужайралари кўк рангли ва ультрафиолет нурларини ютиб, ўзидан водород пероксиди ва атомли кислорода ишлаб чиқарилади. Ушбу моддалар кучли ишқор бўлиб улар саратон ҳужайраларини йўқ қилади.

Ушбу услубда фақат бир муаммо бор эди – ультрафиолет нури инсон териси орқали ўтиши жуда мураккаб бўлиб, у инсоннинг соғлом ҳужайраларига ҳам жиддий зарар етикизиши туфайли уни ишлатиш маълум муаммолар келтириб чиқарар эди.   

Хайдуков ва унинг жамоаси ушбу муаммони, махсус нанозаррачалар ва инфрақизил нурларининг бошқа тўлқин узунлигидаги маълум тури ёрдамида ҳал қилишди.

Бир неча лаборатория сичқонларига пайвандланган инсон саратон ҳужайраларига В2 витамини ва нанозаррачалар киритилиб улар махсус лазер ёрдамида нурлантирилди. 50 кун давомида саратон ҳужайралари ўсиши тўхтатилди ва уларнинг ҳажми 90% га камайди.

Энди олимлар ўз тажрибаларини давом эттириб, кейинги босқичга – клиник синовларга ўтишмоқчи.

Янгиликлар лентаси
0