"Қаёққа борсанг, бор": Марғилон шаҳар ҳокимлиги тадбиркорлар сонини қисқартириш билан банд

© Foto, из личного архива предприятияСемейное предприятие "Фирдавс-шодлик"
Семейное предприятие Фирдавс-шодлик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Оилавий нон ишлаб чиқариш корхонамизни тугатиш арафасига келиб қолганмиз. Ҳокимлик ўтган йил май ойидан сўнг бирон сабабсиз ун беришни тўхтатган. Мурожаат қилганимизда: "Сенга ўхшаган тадбиркорлар кўпайиб кетган, қаёққа борсанг бор", деган жавобни олдик...", Спутник таҳририятига Зарифа Дадажонова томонидан йўлланган мактубдан

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган марғилонлик Зарифа Дадажонова Спутник таҳририятига йўллаган мактубида ноҳақликка дуч келаётгани, корхонаси ёпилиш арафасига келиб қолгани, ёрдам сўраб қилган мурожаатларидан эса ҳеч қандай наф бўлмаганини баён этган.

© Foto : из личного архива предприятияСемейное предприятие "Фирдавс-шодлик"
Семейное предприятие Фирдавс-шодлик  - Sputnik Ўзбекистон
Семейное предприятие "Фирдавс-шодлик"

Маълум бўлишича, аёл бўлка нон ишлаб-чиқариш корхонасини очган. Корхонани юрғизиб туриш учун ҳокимликдан ҳар ой 2-3 тонна ун олиб келинган. Аммо ўтган йилнинг май ойидан сўнг ун етказиб бериш ҳеч бир огоҳлантиришсиз ва сабабсиз тўхтатилган.

Посетители расматривают футболки на Международной хлопковой выставке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: тадбиркорнинг ривожланишига давлат идоралари йўл қўймаяпти
"Биз 2016 йил август ойида шаҳар ягона дарча марказида давлат рўйхатидан ўтиб, "Фирдавс шодлик" оилавий корхонасини ташкил қилдик. Корхонамизда 8 нафар ишчи ходим бўлиб, қолипли нон ишлаб чиқарилади. 2016 йил декабр ойидан 2017 йил май ойигача дислокация асосида ажратиладиган ун фондидан корхонамизга 2-3 тоннадан ун берилди. Май ойидан ун ажратилиши сабабсиз тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақида ҳоким ўринбосарига мурожаат қилганимизда, тадбиркор кўпайиб кетганини, бизга кейинги ойдан ун берилишини айтиб, бизни ишонтирди. Лекин кейинги ойларда ҳам бизга ун берилмади", — деб ёзади Зарифа Дадажонова таҳририятга йўллаган мактубида.

Тадбиркор аёлнинг ёзишича, 2017 йил июль ойида президент Халқ қабулхонасига ариза билан мурожаат қилгач, уни ҳокимиятга чақириб, келаси ойдан аниқ ун берилишини ваъда қилишган ва аризани ёпиш учун тушунтириш хати ёздириб олишган.

"Халқ қабулхонасидан аризага олган жавобимизда бизга узлуксиз 3 тоннадан ун берилаётгани, келаси ойдан ун миқдори кўпайтириб берилиши, ҳозирда шаҳарга ажратилаётган ун фонди 260 тонна холослиги, тадбиркорлар 40 нафардан кўплиги айтилган. Ваҳоланки бизга ун берилиши бир неча ой олдин тўхтатилган…", — дейди мактуби давомида тадбиркор.

© SputnikМаргилон ҳокимияти хати
Маргилон ҳокимияти хати - Sputnik Ўзбекистон
Маргилон ҳокимияти хати

Аёл ўз мактуби давомида Халқ қабулхонасига ёзган аризаси ҳам натижасиз қолганини, шу билан 8 ой давомида ҳар ойда ҳокимиятдан "кейинги ойда берамиз" деган ваъда билан қайтиб келаётганини қўшимча қилган.

Чет элга кетамиз

"2017 йил охирида яна ҳоким ўринбосарига бориб, агар бизга ун бермаса корхонамизни ёпишга мажбур бўлишимизни айтганман.

© Foto, из личного архива предприятияСемейное предприятие "Фирдавс-шодлик"
Семейное предприятие Фирдавс-шодлик - Sputnik Ўзбекистон
Семейное предприятие "Фирдавс-шодлик"

2016 йил декабр ойида банкдан айланма маблағ учун 26% фоиздан бир йил муддатга 20 000 000 сўм кредит олиб, ун фонди етмаганлиги сабабли, бозордан баланд нархда ун сотиб олиб, иш юритишга мажбур бўлганмиз. Окибатда ишлаб чиқариш ўзини қопламай, касодга учраганмиз", — деб аниқлик киритади Дадажонова.

Директор института Демократии и прав человека Сайёра Ходжаева - Sputnik Ўзбекистон
Замонавий ўзбек аёли бизнес-леди бўлиши керак - Сайёра Ходжаева
Чорасиз қолган тадбиркор шаҳар прокуратурасига ариза билан чиққанидан кейин, жорий йил январ ойида 1 (бир) тонна ун ажратиб беришган. "Аммо бу ҳам доимий эмаслигини айтишди. Корхонамда 1 тонна ун билан иш юргизиб бўлмайди, шунинг учун корхонамни ёпишга мажбур бўляпман. 8 нафар ишчимиз ишсиз қолади, чет элга қора ишчи сифатида чиқиб кетишдан бошқа чорамиз қолмаяпти. Ҳокимликка нисбатан ҳеч қандай шахсий адоватим йўқ, корхонамни сақлаб қолмоқчиман", — деган тадбиркор аёл.

Спутник Ўзбекистон мухбири тадбиркор аёл йўллаган мактубни чоп этишдан аввал Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ҳокимлиги билан боғланди. Марғилон шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Иқболжон Ғофуров Спутник мухбирининг саволларига жавоб берар экан, "Фирдавс шодлик" оилавий корхонасига ҳокимлик томонидан имкон қадар 3-4 тоннадан ун ажратиб келингани, аммо кейинги вақтларда фондга ажратилган ун миқдори ҳар ойда 30-40 тонна кам бўлаётгани учун айрим тадбиркорлар фаолияти режадан чиқарилганини маълум қилди.

"Тўғри, 6-7та корхонага кейинги вақтларда 1 тоннадан ун ажратиб келаяпмиз. Чунки фондга 285 тонна ун келади, шаҳаримизда 52та тадбиркор рўйхатга олинган. Тўрт-бешта корхонага кўпроқ миқдорда ун ажратишимизни сабаби улар ижтимоий муассасалар билан шартнома тузишган", — деди Ғофуров.

Маълум бўлишича, шаҳарда 29та боғча, 5 та больница ва ҳарбий қисмлар бор.

Дадажонова Спутник мухбири билан суҳбатда, айрим нопок тадбиркорлар "нон ёпиш" учун олинган унни маҳаллий бозорларга олиб чиқиб қопини 85 минг сўмдан пуллашаётганини айтди.

"Таннархи 52 минг сўм (Ғофуров берган маълумот) бўлган ун, бозорларда 33 минг сўм қиммат нархда сотилаётганига, нопок тадбиркорларнинг бу ҳаракатига нима дейсиз?", — деган саволга ҳоким ўринбосари ҳокимлик тадбиркорлар фаолиятига аралашмаслигини, қолаверса бундай ҳолатларни улар ўз кўзлари билан кўрмаганини ва қўли билан ушламаганини маълум қилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев амалдорларга: тадбиркор эртага ҳаммангни боқади!
"Агар ўша тадбиркор бизга шу ҳолатни исботлаб берса, биз ўша корхонага берилаётган ун миқдори эвазига буларга ун қўшиб берамиз", — деди Ғофуров.

Корхонасини ёпиш арафасида турган тадбиркор аёл Дадажонова энди ўз фаолияти йўналишини ўзгартирармикин? Нопок тадбиркорларни "ушлаб бериш" билан шуғулланишни хоҳлармикин ё қора ишчиликни афзал кўрармикин?.. Бу масалани ҳокимлик кўриб чиқиб, тегишли чораларни кўради, деган умиддамиз.

Спутник таҳририяти ушбу вазиятни кузатишда давом этади.

Янгиликлар лентаси
0