Замонавий ўзбек аёли бизнес-леди бўлиши керак - Сайёра Ходжаева

© пресс-служба ИАЦ "Евразия-Поволжье"Директор института Демократии и прав человека Сайёра Ходжаева
Директор института Демократии и прав человека Сайёра Ходжаева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уй бекаси бўлишни ҳозир ҳам кўплаб аёллар орзу қиладилар, шундай ҳаётга интилишади, аммо агар эр ёки оила таъминотчиси бўлган киши оиладан кетишни хоҳлаб қолса, эски тоғора олдида қолиш эҳтимоли мавжуд, деган фикрда ҳуқуқшунос

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Замонавий аёл — бу ўзининг репродуктив функцияларини ҳаётга татбиқ этаётган, оила қўриқчисигина эмас, балки бизнес-леди, кучли ва мустақил, аниқ мақсадли, шу билан бирга аёллик латофатини йўқотмаган шахсдир, деди Спутник Ўзбекистон мухбирининг "Замонавий аёл қандай бўлиши керак?", деган саволига жавобан Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти раҳбари Сайёра Ходжаева.

Ўзбекистон хотин-қизлар раиси Танзила Норбоева - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Хотин-қизлар раиси: аксарият оилалар арзимас сабаблар туфайли ажрашган
"21 аср ўз шартларини қўймоқда. Замонавий оила — бу инсон ўз вақтининг аксарият қисмини ўтказадиган ижтимоий институт, айнан оила шунчалар социал функцияларни бажарадики, бу инсон ривожланишида ўчмас из қолдиради. У шунингдек, ижтимоий муносабатларнинг кўплаб шаклларида ўз ифодасини топиб, инсоннинг турфа хилдаги эҳтиёжларини қондиради. Оила аъзоларини — муштарак турмуш, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ахлоқий масъулият боғлаб туради", — деди Ходжаева.

Ҳуқуқшунос сўзларига кўра, замонавий ўзбек оиласи — ўтган асрлардаги оилалардан, энг аввало, ҳис-туйғу ва руҳий функциялари билан тубдан фарқ қилади. Таъкидланишича, ота-оналар ва болалар ўртасидаги муносабатлар тобора ҳиссиётли бўлиб бормоқда, бу бир-бирига чуқур муҳаббат билан ифодаланмоқда, нега деганда, аксарият одамлар учун фарзанд — ҳаётнинг энг муҳим бойлигига айланмоқда.
"Албатта, катта мегаполисдаги оила ва унинг сарҳадидаги оила — бу мутлақо бошқа-бошқа тушунчалар. Шарқона менталитет туфайли, вилоятларда анъанавий оилалар устунлик қилади — бунда ота етакчи, она эса рўзғор ишлари билан банд.

Узбекские сумы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда алимент тўлаш тартиби ўзгаради
Ҳеч кимга сир эмаски, замонавий стандартлар аёл гарданига кўп нарсани юклайди. Аёл ишга боради, рўзғор юмушларини бажаришга улгуради, фарзандлар тарбияси билан шуғулланади ва ҳоказо. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, замонавий аёл — бу ўзининг репродуктив функцияларини ҳаётга татбиқ этаётган, оиладек муқаддас масканнинг қўриқчисигина эмас, балки бизнес-леди, кучли ва мустақил, аниқ мақсадли, шу билан бирга аёллик латофатини йўқотмаган шахсдир.

Дунё ўзгарди, шу жумладан одамлар ҳам, шу боис ҳотиржам ва ҳамма нарсани қабул қиладиган аёллар ўзгардилар. Яхши ёки ёмон томонга эмас, шунчаки ўзгардилар. Бугунги кунда устуворлик ўзгаргани туфайли, ушбу ҳолат бугунги аёлда из қолдирмай қолмади. Аёл оила учун яралган деган назария, асотирлар ҳақида кўплаб эшитганмиз. Аёлнинг жойи уйда, у фарзандни дунёга келтириши ва уни тарбия қилиши, турмуш ўртоғи ҳақида ғамхўрлик қилиши, рўзғор юмушлари билан шуғулланиши керак ва ҳоказолар… дейишади

Айнан шундай модель кўплаб йиллар "иш берганди", хўш, унда бугун нима ўзгарди? Уй бекаси бўлишни ҳозир ҳам кўплаб аёллар орзу қиладилар, шундай ҳаётга интилишади, аммо агар эр ёки оила таъминотчиси бўлган киши оиладан кетишни хоҳлаб қолса, эски тоғора олдида қолиш эҳтимоли мавжуд. Ва шундай тенденция бугун кенг тарқалган, чунки бугун оила институти — хавф остида.
Республикадаги сони фақат ортаётган ажримлар миқдори ҳам шундан далолат бермоқда.

Шавкат Мирзиёев на расширенном заседании Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Президент ўтказган йиғилишда хотин-қизлар қўмиталари фаолияти қониқарсиз экани таъкидланди
Айнан шу туфайли Ўзбекистон президенти ўзининг охирги фармонларидан бирида "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини такомиллаштиришга урғу берди.

Марказ олдига эса оила институтини мустаҳкамлаш, "Соғлом оила — соғлом жамият" концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини олиб бориш, замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатларни, бой маданий тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар муаммолари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ўтказиш, улар асосида оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифалари қўйилган", — деди Ходжаева.

Янгиликлар лентаси
0