Мирзиёев: тадбиркорнинг ривожланишига давлат идоралари йўл қўймаяпти

© Sputnik / Рамиз БахтияровПосетители расматривают футболки на Международной хлопковой выставке в Ташкенте
Посетители расматривают футболки на Международной хлопковой выставке в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент бозор иқтисодиёти шароитида кенг, тенг ва ҳалол рақобат муҳитини яратиш кераклигини таъкидлади ҳамда икки йил давомида тадбиркорларни текшириш ман этилишини таклиф қилди

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида мамлакатда тадбиркорлик фаолиятининг фаол ривожланмаётганганига эътибор қаратди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Судлар ҳали-ҳамон адолат қарор топадиган масканга айланмади – президент

"Ўзбекистонда нима учун тадбиркорлик ривожланмаяпти? Тадбиркорнинг ривожланишига давлат идоралари йўл қўймаяпти. Жойларда амалдорлар фақат ўз шахсий манфаатларини ўйлаб иш кўрмоқда", деди Мирзиёев.

Президент давлат арбоби Уинстон Черчиллнинг "Баъзилар тадбиркор деганда соғин сигирни, фақат баъзилар оғир аравани тортаётган меҳнаткаш отни тушунади", деган сўзларини мсиол қилиб келтирди.

"Импорт қилинадиган маҳсулотларни олиб кириш ҳуқуқи айрим гуруҳлар қўлига тўпланиб, мўмай даромад манбаига айланганини оқлаб бўлмайди. Баъзи корхоналарга имтиёзлар бериш орқали монополияга йўл қўйдик", деди Ўзбекистон раҳбари.

Президент бозор иқтисодиёти шароитида кенг, тенг ва ҳалол рақобат муҳитини яратиш кераклигини таъкидлади ҳамда икки йил давомида тадбиркорларни текшириш ман этилишини таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0