Рустам Иноятов МХХ раислигидан кетди

© SputnikРустам Иноятов
Рустам Иноятов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рустам Иноятов 1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси генерал-полковник Рустам Иноятов ўз лавозимини тарк этди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар МХХ ваколатларини қисқартиришни таклиф қилишмоқда

Рустам Иноятов 1995 йил 27 июнидан буён Миллий хавфсизлик хизмати раиси бўлиб келган.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати 1991 йилда ташкил этилган. МХХнинг асосий вазифалари хорижий давлатлар ва ташкилотлар махсус хизматларнинг Ўзбекистонга қарши разведка-қўпорувчилик фаолияти билан кураш олиб бориш, Ўзбекистон мустақиллиги, конституциявий тузумини, ҳудудий бутунлиги, иқтисодий, илмий-техникавий ва мудофаа қудратини ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишдир.

Рустам Иноятов (в центре) - Sputnik Ўзбекистон
Рустам Иноятов таржимаи ҳоли

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этганди.

"Миллий хавфсизлик хизмати идоралари бугунги кунгача 26 йил аввал ҳукумат тасдиқлаган Низом асосида фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу Низомга чорак аср давомида тегилмаганлиги ва ҳар қандай оддий масала ҳам миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳолаб келинганлиги ушбу идора ваколатларининг асоссиз кенгайиб кетишига сабаб бўлган. ",- деб таъкидлаган эди Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0