Мирзиёев: иқтисодиётимизга ҳар йили 1 миллиард доллардан зиёд қўшимча маблағ тушади

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навоий кон-металлургия комбинати томонидан 2026 йилгача қуриладиган янги ишлаб чиқариш қувватларини кафолатланган электр энергияси билан таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Навоий кон-металлургия комбинати томонидан янги ишлаб чиқариш қувватларини кафолатланган электр энергияси билан таъминлаш дастурини амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев раскритиковал Узбекнефтегаз - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев "Ўзбекнефтгаз"ни танқид қилди

Хабарда айтилишича, йиғилишда комбинатдаги янги қувватларни электр энергияси билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш борасидаги ишлар атрофлича муҳокама этилди.

"Биз ўз олдимизга улкан марралар қўйганмиз. Бу стратегик қувватлар ишга тушиши билан мамлакатимиз иқтисодиётига ҳар йили бир миллиард доллардан зиёд қўшимча маблағ тушади, одамлар янги иш ўринлари билан таъминланади", — деб таъкидлади президент.

Янги ишлаб чиқариш қувватларини электр энергияси билан таъминлашга қаратилган ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича «йўл харита»ларини ишлаб чиқиш, уларда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашдан тортиб, объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган ҳар бир жараённинг аниқ муддатлари белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Энергетика соҳасини 2018-2028 йилларда ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш, бунда қайта тикланадиган, муқобил энергия манбаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш вазифаси қўйилди.

Лойиҳаолди ҳужжатлари ва импорт шартномаларини тез ва сифатли экспертизадан ўтказиш, жараёнга чуқур билимга эга мутахассисларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.

Медикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев дори воситаларини арзонлаштириш бўйича янги қарорни имзолади

Буғ-газ қурилмаларини барпо этишни видеокузатув орқали назорат қилиш, қурилиш, электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.

«Ўзбекэнерго» компаниясига қурилиш ишларига тармоқ корхоналарини кенгроқ жалб қилиш ҳамда маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланиш, бунинг учун тизимдаги пудрат ташкилотларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш топширилди.

Мазкур компанияни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, лойиҳаларни хорижий сармоядорлар иштирокида молиялаштириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0