Шавкат Мирзиёев дори воситаларини арзонлаштириш бўйича янги қарорни имзолади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМедикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте
Медикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Ҳисоб палатасига аниқ топшириқлар берди

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 январь куни "Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Продажа лекарств в аптеке - Sputnik Ўзбекистон
Рецептларни электрон шаклда тўлдириш тизими жорий этилади

Унга кўра, корхонанинг ўзи томонидан тайёрланган доривор моддалар (субстанциялар) ва бутловчи буюмлардан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш тўлиқ технологик цикл бўйича дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йил 1 мартга қадар дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббиёт техникаларини маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулоти деб топиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш технологик аудитдан ўтказилади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган технологик цикл бўйича, шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар орасида муқобили бўлмаган "in bulk" маҳсулот асосида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга давлат харидларида иштирок этишда хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг худди шундай маҳсулоти қийматидан 20 фоиз миқдорида нарх преференциялар тақдим этилади.

Монеты России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири 60 миллиард сўмни нега тежаб қолганига изоҳ берди

2018 йил 1 февралга қадар хорижий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтиш ҳужжатларига уларнинг аризасига мувофиқ йиғим ундирмаган ҳолда "in bulk" маҳсулотнинг ўрами ва маркировкаси ҳақидаги маълумотни кўрсатишга оид қисмига ўзгартириш киритади.

Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга "in bulk" маҳсулот асосида тайёрланган маҳсулотлар қисмига, рўйхатдан ўтган худди шундай маҳаллий маҳсулотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар 2019 йил 1 январга қадар сақлаб қолинади.

Президент қарорининг яна бир муҳим банди — Бош прокуратура Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда бир ой муддатда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг муомаласи ва ишлаб чиқарилиши юзасидан танқидий ўрганиш ўтказилиб, уларни тартибга солиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Янгиликлар лентаси
0