Мирзиёев Жанубий Корея президентини туғилган куни билан табриклади

© REUTERS / YONHAPМун Чжэ Ин
Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Телефон орқали бўлган мулоқотда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон - Жанубий Корея ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашди

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
Собиқ спецназ жангчиси ва демократия тарафдори: Жанубий Кореяга ким раҳбар бўлди?
Ўзбекистон президенти Мун Чжэ Инни туғилган куни билан самимий қутлаб, унинг Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Мун Чжэ Ин Мирзиёевга табрик ва эзгу тилаклар учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон президенти тимсолида Ўзбекистон — Жанубий Корея ҳамкорлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида ҳақиқий дўст, маслакдош ва ҳамфикрга эга бўлганини алоҳида таъкидлади.

Корея раҳбари, шунингдек, Мирзиёевнинг замонавий Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини юксак баҳолади. Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг янги босқичи муҳим вазифалари ва устувор мақсадларига кўра муштарак экани қайд этилди.

Мулоқотда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон — Жанубий Корея ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашди.

Ўзбекистон Япония, Корея Республикаси ва Сингапур учун визасиз режим жорий этади
Жанубий Кореянинг илғор тажрибаси, илм-фан ютуқлари ва технологияларини Ўзбекистонда саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш, ижтимоий секторни ривожлантиришга фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Корея Республикаси президенти кўп миллатли Ўзбекистон халқини шу кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Осиё чемпионатида ёшлар терма жамоамиз кўрсатаётган ажойиб ўйин ва жамоамиз мусобақа финалига чиққани билан самимий қутлади.

Ўз навбатида, Мирзиёев Корея Республикаси раҳбарияти ва халқига Пхёнчханда ташкил этиладиган ва жаҳон спорти тарихига кирадиган, ҳақиқий дўстлик ва ўзаро англашув байрамига айланадиган қишки Олимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишини чин дилдан тилади.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари ва анъанавий яқин ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканини яна бир бор тасдиқладилар.

Янгиликлар лентаси
0