ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тўққиз йил давом этган консервативлар ҳукмронлигидан сўнг Жанубий Кореяда ҳукумат тепасига талабалар ҳаракатининг собиқ фаоли Мун Чже Ин келди. Янги раҳбар диктатор Пак Чон Хи режимида бир неча бор қамоқда ўтирган, сўнгра эса спецназ таркибига қабул қилинган ва вақт ўтиб демократик ҳаракат етакчисига айланган, деб хабар берди РИА Новости.
Жанубий Корея ОАВларида чоп этилаётган хабарларга кўра, Мун Чже Иннинг ота-онаси 1950-1953 йилларда бошланган Корея урушидан сўнг Шимолий Кореядан Жанубий Кореянинг Коджедо оролига қочқинлар сифатида олиб чиқилган.
Таржимаи ҳолидаги айнан мана шу факт кейинчалик Мун Чже Инга нисбатан "тош" отилишига ва унга нисбатан "у Шимолий Корея тарафдори" деган гап ишлатилишига сабаб бўлиб келди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.