ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Жанубий Кореянинг янги сайланган президенти Мун Чже Ин мамлакат парламентида чиқишида халққа қилган мурожаатида келажакда Шимолий Кореяга ташриф уюштириши эҳтимолини инкор этмади, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Янги сайланган президентнинг чиқиши жонли эфирда намойиш этилмоқда.
"Мен Корея яриморолида тинчлик сақланиши учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан", — деб таъкидлаб ўтган Мун Чже Ин.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг янги президенти илгарироқ ўтказилган муддатдан олдинги сайловларда 41,08% овоз билан ғолиб бўлди. Ва расман президентлик лавозимини бажаришга киришди.
Жанубий Кореянинг собиқ президент Пак Кин Хе йирик коррупцион можарога аралашиб қолиб, ҳукуматдан четлатилгач мамлакатда муддатдан олдинги президент сайловлари ўтказилган эди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.