КХДР ҳаракатларига жавобан Жанубий Корея ўз қўшинларини жанговор ҳолатга келтирди

© AP Photo / Ahn Young-joonЖанубий Корея танклари
Жанубий Корея танклари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВларда Шимолий Корея 5 апрел куни Япон денгизи томон ракета учиргани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Пхеньян томонидан ўтказилган сўнгги ракета синовларидан сўнг Жанубий Корея қўшинлари жанговор ҳолатга келтирилди, деб хабар берди РИА Новости.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея ўзини "Шарқнинг етакчи ядровий давлати" деб атади
"Пхеньян томонидан ўтказилган сўнгги ракета синовларидан сўнг Сеул КХДРга зарба бериш мақсадида ўз армиясини жанговор ҳолатга келтирди", — дейилган чоршанба куни Корея Республикаси Қуролли кучлари Бирлашган штаблар бошлиқлари қўмитаси томонидан эълон қилинган баёнотда.

Баёнотда, Жанубий Корея қўшинлари "Шимолдан бўладиган ҳар қандай провокацияга зудлик билан жавоб қайтариш учун жанговор шай ҳолатни ишончли сақлаб туришгани" айтилган.

"Бизнинг Қуролли кучларимиз Шимолий Корея томонидан бўлаётган ядро ва ракета таҳдидларини тўхтатиш ва уларга жавоб қайтариш салоҳиятини ривожлантиришда давом этади ва огоҳлантирадики, телбаларча провокация Шимолий Корея режимининг қулашига олиб келади", — дейилган Бирлашган штаблар бошлиқлари қўмитаси баёнотида.

Олдиноқ тарқалган хабарларга кўра, Шимолий Корея томонидан янги синовлар Синпхо аҳоли яшаш пункти туманида Япон денгизи томон амалга оширилган. Ракета 60 километрча масофага учган.

Янгиликлар лентаси
0