ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар учун виза режимини либераллаштириш учун бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Польша ва Туркия фуқаролари учун виза олиш тартиби соддалаштирилди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.
Таъкидланишича, бундай имтиёзларни яна бошқа 25 мамлакат фуқароларига тақдим қилиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Япония, Корея Республикаси ва Сингапур фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш ва электрон визалар тизимини йўлга қўйиш масалалари ишлаб чиқилмоқда.
Якка ва гуруҳ бўлиб келувчи сайёҳлар учун виза олиш талаблари осонлаштирилди.
Ўзбекистонга зиёрат туризми дастурини амалга ошириш бўйича ишлар бошланди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 110 минг нафар чет эл фуқаросига сайёҳлик визалари берилди, бу кўрсаткич 2016 йилги натижадан 34 фоиз, ёки 81 мингдан зиёд кишига кўп.