ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистонга Қозоғистон "Kazakh Tourism" АЖ раиси ўринбосари К.Садвакасов бошчилигида делегация ташриф буюрди.
"Ташриф мақсади — миллий сайёҳлик соҳасини ривожлантириш тажрибасини ўрганиш", — дейилган Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси хабарида.
Жумладан, Қозоғистон делегация вакилларини E-MEHMONXONA электрон тизимни татбиқ этиш, меҳмонхона тўловлари, туризм соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, шунингдек малакали гид-тажримонларни тайёрлаш, миллий туристик маҳсулотни яратиш масалалари катта қизиқиш уйғотди.
© Пресс-служба Госкомтуризма Республики УзбекистанКазахская делегация приехала для обмена опыта в рамках подписанного меморандума
Казахская делегация приехала для обмена опыта в рамках подписанного меморандума
Ўтказилган учрашувлар ва музокаралар давомида Ўзбекистон Қозоғистонга "Буюк ипак йўли" сайёҳлик брендини кенг ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилиш бўйича таклиф қилинди.