ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини босқичма-босқич маркировка қилишнинг ягона тизимини ишга тушириш режалаштирилган, деб ха бар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ҳукумат томонидан ишлаб чиқарилган янги қарор лойиҳасида, маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан савдо растасигача бўлган йўлини назорат қилиш имконини беради ва сохта маҳсулот ҳажмини камайтиради.
Маркировка қилиниши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатига сут, қаймоқ, йогурт, кефир, кофе чой, тайёр, гўшт, балиқ ва бошқа денгиз мавжудотларидан тайёрланган ярим тайёр ва консерва маҳсулотлари, осетр икраси, қайта ишланган мева ва сабзавот маҳслуотлари, ёнғоқлар, зайтун, кунгабоқар ёғлари, алкогол ичимликлар ва бошқа бир қатор озиқ-овқатлар киритилган.
Ундан ташқари ушбу маркировка тизими фармацевтика саноати маҳсулотлари ва тамаки маҳсулотларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Маркировка қилиниши шарт бўлган маҳсулотлар 2018 йилнинг биринчи октябрига қадар ишлаб чиқариган ёки импорт қилинган тақдирда, 2019 йилнинг 1 апрелига қадар сотишга рухсат берилади.
Қонун лойиҳасида айтилишига кўра, ушбу маҳсулотлар рўйхати босқичма босқич кенгайтириб борилади. Келажакда ушбу рщйхатга киритиладиган маҳсулотлар, киритилган кунидан 180 кун давомида маркировкасиз сотилиши мумкин бўлади.
Белгиланган тартибда маркировка қилиш ишлаб чиқарувчилар ва импортёрлар зиммасига юкланади. Давлат томонидан ушбу қарор назорати Давлат божхона қўмитаси ва Давлат Солиқ инспекцияси зиммасига юкланади.
Янги маркировка тизими 2018 йилнинг охирига қадар киритилиши режалаштирилган.