Назорат хариди: Тошкент дўконларида сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари топилди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишМясная продукция на прилавке
Мясная продукция на прилавке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзстандарт" агентлиги мутахассислари 56 хил озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишди. Колбаса таркибида крахмал миқдори кўпайиб кетганлиги, сут маҳсулотларида эса ёғ миқдори улуши талабларига мос келмаслиги аниқланди

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. "Ўзстандарт" агентлиги Тошкент ва унинг вилоятида жойлашган йирик савдо дўконларида сифатсиз маҳсулотларни аниқлади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Алкогольная продукция в магазине в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзстандарт" агентлиги истеъмолчиларни огоҳликка чақирмоқда

Агентлик мутахассислари томонидан 6 хилдаги маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилди. Харид қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари: сут ва колбаса маҳсулотлари, ичимлик суви, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари, какао ва шарбатлар. Жами ҳисобда 56 хилдаги намуналар олинди.

"Ўтказилган синов натижаларига кўра 21 та маҳсулот амалдаги меъёрий ҳужжат талабларига номувофиқ деб топилди. Масалан, сут маҳсулотлари ёғ улуши органолептик нормаларига жавоб бермайди, колбаса таркибида эса крахмал миқдори кўпайиб кетган", — деб таъкидланган "Ўзстандарт " ахборотида.
Хусусан, "Гармония" қаймоғи ("Хасанмолпром" ХФ), пишлоқ ("Иззат" ХФ), "Браво" сгушенка сути ("Good Food Organic"), сметана ("Тонг сутлари"), Milky citу йогурти ("Хамидахон Баракали Тайёрлов"), Believe Milk Food йогурти, "Молочный Край" қаймоғи ва сметанаси, "Бест" қаймоғи (Angren meat-milk) ёғлилик даража талаблари ва органолептик кўрсаткичлари мос келмаслиги аниқланган.

Синов ишлари натижаларига кўра, "Тонг сутлари" корхонасининг қаймоғи, Milk сity йогурти, "Гармония" қаймоғи ҳамда Bio Natural Food йогурти бактериология талабларига мос эмаслиги аниқланди.

Бундан ташқари, "Козимжон Омад" ва "Покиза ният" корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган колбаса маҳсулотлари консистенция, ранги, кесилгандаги кўриниши, ҳиди ва таъми кўрсатгичлари бўйича номувофиқ деб топилди. Маҳсулотларда оқсил ва крахмал моддаларнинг улуши нормаларига мос эмаслиги маълум бўлди.

Агентлик маълумотларига кўра, Республика синов ва сертификация маркази лабораторияси томонидан 9 ой давомида ўтказилган физик-кимёвий ва органолептик синовлар натижасида 232 ҳолат озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз деб топилди.

Янгиликлар лентаси
0