ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Давлат Табиатни Муҳофаза Қилиш қўмитаси Ўзбекистон бозоридаги маҳсулотларни экологик экспертиза ва экологик белги қўйиш тартибини ишлаб чиқди.
Муассаса вакиллари фикрига кўра, Ўзбекистон маҳсулотларида экологик белгининг пайдо бўлиши табиатга энг кам зарар еткизаётган маҳсулотларга талаб ошишига олиб келиши мумкин.
Маҳсулотни белгилаш ва экспертизақилиш фақат ишлаб чиқарувчининг ёки дистрибютерининг хохишига қараб ва унинг ташаббуси билан амалга оширилади.
Текширилиши керак бўлган маҳсулотларни уч асосий гуруҳга бўлиш таклиф қилинади. Биринчи гуруҳга Ўзбекистонда ўтказилган экологик сертификация белгиси қўйилади, иккинчи гуруҳга – экологик хавфсизлик декларацияларига асосан белиги қўйилади ва учинчи гуруҳга – маҳсулот ишлаб чиқаришдан то утилизация қилингунга қадар бўлган давр ичида экологик кўрсатгичлари асосида экологик белги берилади.
Экобелги 60 кун ичида берилади, ва у маҳсулот турига қараб, 2-3 йил муддатга амал қилади.
Давлат Табиатни сақлаш қўмитаси мутахассисларининг фикрига кўра, Ўзбекистонда ўз экобелгиси пайдо бўлиши The Global Ecolabelling Network — умумжаҳон экологик тармоққа аъзо бўлишига имконият яратади. Унга дунёнинг 45 ривожланган мамлакатлари аъзо бўлган.
Ундан ташқари ушбу тадбир Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ва чет эл бозорларида унинг рақобатдошлигини оширишга олиб келиши ҳамда экологик хавфсиз технологияларни тадбиқ қилишга сабаб бўлиши кутилмоқда. Бу эса аҳоли экологик тоза маҳсулотларни истеъмол қилишига асос яратади.
Ўзбек экобелгиси Хумо қуши тимсолида чизилган бўлиб унинг қанотлари, табиатни ва ҳаётнинг пайдо бўлишини билдирувчи яшил барглар кўринишида.