ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2015 йилнинг тўққиз ойида озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳажми 10 трлн. сўмдан ошди. Бу эса ўтган йилга кўрсаткичга қараганда 16,7 %га кўп, дейилган республика статистика қўмитаси хабарида.
Хусусан, шакар ишлаб чиқариш 1,5 баравар, балиқ – 14%, гўшт-сут маҳсулотлари – 12,5 %, сабзавот – 4,2 %, спиртли ичимликлар – 4 %, вино маҳсулотлари – 3,3 %, ёғ-мой маҳсулотлари – 1,2 % га ошди.
Маълумотларга қараганда, ўсиш асосан пойтахт корхоналарида содир бўлган. Тошкент шаҳрида – 24,3 % Тошкент вилоятида – 20,8 % ва Самарқанд вилоятида – 13,3 %.
Соҳада кичик бизнес улуши 13% га ошиб, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида 63,2 % ини ташкил қилди.