ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати уюшмаси маълумотига қараганда, соҳада маҳсулотлар ишлаб чиқариш 2015 йилнинг биринчи 8 ойида, ўтган йилнинг шу даврига қараганда, сезиларли даражада ўсди.
Уюшма корхоналарининг экспорт ҳажми жорий йилда 3% га ўсиб экспорт қиймати 37 млн. 257 минг долларга етди.
2015 йилнинг январь-август ойларида 3 триллион 989 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 129 фоиз ўсиш суръатига эришилди. Халқ истеъмол товарлари эса — 32,7 %га ўсди.
Ўсишнинг асосий қисми маргарин 64%, қандолат маҳсулотлари 56%, шакар 48% ва сут маҳсулотларига 15% тўғри келди.
Ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга Уюшма корхоналари йил охиригача 55 млн доллар сарфлашни режалаштирган. Ушбу режадан қиммати 35 млн долларлик 20 лойҳа аллақачон амалга оширилди.