ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Қозоғистондан Россияга йўл олган автобусда юз берган ёнғин қибатида 52 нафар мигрант ҳалоқ бўлди. Яна беш нафар киши жабрланган. Йўловчилар шахси аниқланмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон фуқаролари бўлган. Ҳайдовчи жон сақлаб қолган. У авария қисқа ўт чатнаши туфайли содир бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб берган. Юз берган ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Қозоғистондаги Самара-Чимкент трассасида "Икарус" русумидаги автобус ёниб кетган.
"Фожеада омон қолган беш нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда", — деб хабар берган Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот-хизмати.
Жабрланганлар енгил куйиш жароҳатини олишган, деб изоҳ берган Ақтобе вилояти губернатори ўринбосари Серик Туленбергенов.
Муассаса маълумотларига кўра, ёнғин автобус ҳаракатланаётган вақтда юз берган. Бу вақтда транспорт Ақтўбе вилояти Иргиз тумани, Самара-Чимкент трассасининг 1068 километрида, Калибай посёлкасидан 10 км нарида бўлган.
Авария маҳаллий вақт билан 10:30да юз берган. Ҳодиса жойига полиция, қутқарувчилар, медиклар, руҳшунослар бўлинмалари етиб боришган. Бундан ташқари Ақтобе вилоятининг фавқулодда воқеалар бўйича департаменти тезкор штаб ташкил қилган. Юз берган ҳодиса муносабати билан "тезкор линия"лар ишга туширилди.
Ақтобе вилояти ФВ департаменти ёниб кетган автобус Жанубий Қозоғистоннинг Жибек жоли поселкасидан Қозонга йўл олган бўлганлиги ҳақида хабар берган.
Авария сабаблари
Ҳозирга қадар йўловчи автобус бортида аслида нима юз бергани ва ёнғин қай тарзда содир бўлгани тўғрисида расмий ахборот берилмади. Фавқулодда ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
"Ҳайдовчи соппа-соғ. У ёнғин бўлаётганди, тутун ҳидини сездим, тўхтадим ва эшикларни очдим. Бўлди. Беш дақиқа ўтди — ва автобус ёниб бўлди, ундан ҳеч вақо қолмади", — деб хабар қилган ИИБ ходими.
У шунингдек, ёнғин қисқа туташув туфайли юз берган бўлиши мумкинлигини билдирган.
"Туташув содир бўлганга ўхшайди. Аммо бу ҳайдовчи версияси. Ҳозирча суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — қўшимча қилган муассаса ходими.
RT нашри хабарига кўра, тирик қолганлар ҳозирча шок ҳолатида. "Улар ҳатто гаплаша олмайди", — хотима қилган у.
ОАВлар бу ўт қўйиш бўлиши мумкин, деган версияни илгари сурган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, юз берган ҳодиса терактга ўхшашини айтишган.
Шунингдек, ёнғин ҳайдовчининг бепарволиги оқибатида юз берганлиги тўғрисида ҳам тахминлар мавжуд. Баъзи маълумотларга кўра, у ёзги соляркадан фойдаланган, сўнгра паялни лампа ёрдамида бакни иситмоқчи бўлган.
Қурбонлар фуқаролиги
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакили Руслан Иманкулов Спутник Қозоғистон нашрига қурбонларнинг фуқаролиги аниқланаётганини маълум қилган.
Бу орада жабрланганлар исми-шарифи ҳам маълум бўлди.
Улар Ақтобега олиб борилди.
"Улар орасида уч нафари, яъни ҳайдовчилар Қозоғистон фуқаролари: Пернебек Максат, 1985 йилда туғилган, Кыргызбаев Нуржан, 1968 йилда туғилган, Танатаров Барат, 1978 йилда туғилган. Уларнинг барчаси Жанубий-Қозоғистон яшовчилари. Қолган икки нафари — Ўзбекистон фуқароси. Исаков Ахрор, 1988 йилда туғилган ва Мырзахметов Исроилжан, 1980 йилда туғилган", — деб изоҳ берилган муассасада.
Жабрланганларнинг жароҳати енгиллиги, уларга жойида биринчи ёрдам кўрсатилгани маълум қилинди.
Илгарироқ Ақтобе вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментида ҳалок бўлганларнинг барчаси — Ўзбекистон фуқаролари эканлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Шунга ўхшаш ҳалокатлар
2017 йил декабр ойида Иргиз поселкасига яқин трассада Россиядан келаётган автобус бузилиб қолган. Салонда Ўзбекистоннинг 48 нафар фуқароси бўлган. Кўча температураси —23 С°гача тушган. Йўловчилар кўчада музлаб қолишлари мумкин эди. ФВ ходимлари уларга ёрдамга келишган. Ўзбекистон фуқаролари исиниш пунктларига олиб борилган.
2017 йилнинг июн ойида Самара — Чимкент йўлида Волгограддан келаётган автобус чаппа ағдарилган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси чуқурликка йиқилган. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлган, 18 нафари жароҳатланган.