Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия изҳор этди

Oбуна бўлиш
Қозоғистон раҳбари топшириғига кўра ҳодиса тафсилотлари ва сабабларини аниқлаштириш учун ҳукумат комиссияси ташкил этилди

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида автобуснинг ёниб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқароларининг фожиали равишда ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Сгоревший автобус, в котором погибли 52 человека из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Қозоғистондаги фожиа бўйича махсус ҳуқумат комиссиясини ташкил қилди

"Оғир қайғуга ҳамдардман, Қозоғистон халқи ва ўз номимдан ҳалок бўлганларнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман. Жабрланганларнинг тезроқ соғайиб, ўз оиласига қайтишини тилайман", — дейилган телеграммада.

Бундан ташқари, Қозоғистон раҳбари топшириғига кўра ҳодиса тафсилотлари ва сабабларини аниқлаштириш учун ҳукумат комиссияси ташкил этилди.

18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 10:30 да Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятида Самара — Чимкент йўлида йўловчи автобуси ёниб кетганлиги ҳақида хабар бергандик. Бу автобусда 55 йўловчи ва икки ҳайдовчи бўлган. Фожиада фақат 5 киши тирик қолган.

Янгиликлар лентаси
0