Ёниб кетган автобуснинг ён эшиги ёпилиб қолгани маълум бўлди

© Комитет по ЧС МВД Казахстана / Медиабанкка ўтишБолее 50 человек погибли в загоревшемся автобусе в Казахстане
Более 50 человек погибли в загоревшемся автобусе в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эшик ёпилиб қолган, йўловчилар саросимада қаердан чиқишни билмаган, негадир ҳеч ким ойнани синдиришга уринмаган.

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ақтобеда ёниб кетган автобуснинг ён эшиги ёпилиб қолган деди Қозоғистон ИИВ матбуот котиби Виталий Синев.

Саросима нималигини тасаввур қила оласизми? Элликта одам, саросимада уйқусираб эшиика ўзини урган. Икки қаватли автобус – эшиги тор. Кимдир у ерга тиқилиб қолган, унинг ортидан кимдир йиқилиб тушган. Шу билан чиқиш йўли бутунлай ёпилиб қолган. Қолганлар нима қилишни билмаган.Ойнани синдириш ҳеч кимнинг эсига келмаган”, — деди Синев РИА Новостига.

Шунингдек, текширув давомида автобус техник кўрикдан ўтмагани ва автобус эгасининг йўловчи ташишга лицензиси йўқлиги маълум бўлди.

"Автобус: Kassbohrer Setra Х335РСМ, эгаси — Мехтиев Ордухан Сабироглы. 1989 йилда ишлаб чиқарилган, ўриндиқлар сони 59та. Доимий йўналишда одам ташийдиган автобуслар рўйхатига киритилмаган, одам ташиш учун лицензия олмаган. Ижарага олиб ишлатилгани эҳтимоли бор”, — дейилган ИИВ расмий хабарида.

Фожеа сабабчиси бўлган автобус сўнгги бор 2015 йилнинг 17 августида мажбурий техник кўрикдан ўтган, унинг муддати 2016 йил 17 февралда тугаган.  

Янгиликлар лентаси
0