Молия, солиқ ва божхона органларидан ходимлар ишдан бўшатилиши мумкин

© Sputnik / Михаил ПалинчакПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Солиқ ва божхона органлар фаолиятида назорат усуллари ўзгартиш, шунингдек, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш кўзда тутилган. Президент 15 апрелгача зарур ўзгартиришларни киритиш ҳақида топшириқ берди

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган танқидий ўрганиб чиқиш ва таклифларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссиясини тузди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Молия вазирлиги тизимида 500дан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Мазкур давлат идораларининг бугунги кун талабларига ва халқаро стандартларга жавоб бермайдиган эски ёндошув ва тамойилларга асосланган фаолиятлари ташкил этилганлиги туфайли янги комиссия тузилди. Булар ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда.

Жумладан, молия органларининг фаолияти ижобий молиявий-иқтисодий кўрсаткичларга эришишда, асосан, аҳоли ва тадбиркорларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилмоқда. Бу реал бозор муносабатларига тўлиқ ўтишга ва иқтисодий бошқарувида замонавий тамойилларини жорий этишга тўсқинлик қилмоқда.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Острогожская давлат раҳбарига ёлғон ҳисобот беришни одатий ҳолга айлантирган – ОАВ

Солиқ органлари фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар солиқ юкини камайтириш, солиқ йиғимини кўпайтириш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича энг муҳим вазифаларини ҳал қилишга имкон бермаяпти.

Божхона органларида ортиқча бюрократик тўсиқлар ва фаолият шаффоф эмаслиги, божхона жараёнларининг замонавий шаклларини жорий этиш асоссиз кечиктирилиши хорижий давлатларнинг инвестицион қизиқишини камайтирмоқда. Шунингдек, этакчи халқаро ташкилотларнинг баҳолашида унинг имиджи ва рейтинг кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Янги комиссияга Бош прокурор ўринбосари Бекзот Мавлонов раҳбар бўлди. Ушбу комиссия мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқиш ва уларни ҳал этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Комиссия томонидан бошқарув ва назорат тизимини самарадорлигини ошириш, ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш орқали ходимлар сонини оптималлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, солиқ ва божхона орган фаолиятига назорат қилиш янгича шакл ва усулларни татбиқ этиш, ташқи иқтисодий фаолиятда мавжуд бўлган ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, молия, солиқ ва божхона қонунчилиги халқаро тамоийл ва стандартларга мувофиқлаштириш вазифаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Мирзиёев комиссияга 2018 йил 15 апрелгача молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни президент девонига киритиш ҳақида топшириқ берди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрь ойида давлат раҳбари танқидидан сўнг турли молия вазирлиги тизимидан 560 дан ортиқ ходим бўшатилган.

Янгиликлар лентаси
0