Острогожская давлат раҳбарига ёлғон ҳисобот беришни одатий ҳолга айлантирган – ОАВ

© Foto : jarmolukПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
У ҳар йили ҳисобот йилининг 15 декабридан бошлаб бюджет ташкилотлари бўйича барча турдаги ҳаражатларни, шу жумладан озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарурий тўловларни сунъий тўхтатиб қўйган

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимидаги собиқ вазир ва собиқ бошқарма бошлиғининг иш услубини жиддий танқид қилган эди.

Ушбу танқиддан сўнг интернетда президент танқидига учраган шахснинг кимлигига қизиқиш ортиб кетди ва унинг Молия вазирлигининг давлат бюджети бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган Элла Острогожская эканлиги маълум бўлди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев на заседании совета глав государств - членов Шанхайской организации сотрудничества (ШОС) в расширенном составе - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев аёвсиз "савалаган" Острогорский ким?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Элла Острогожская ҳақида айрим маълумотлар келтирилган мақолани эълон қилди.

Маълумот берилишича, Э.Острогожская кўп йиллар Молия вазирлигининг давлат бюджети бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида ишлаган. Фаолияти давомида республика иқтисодиётига ва давлат бюджетига катта зарар етказган.

"Ўзини хон, кўланкасини майдон, деб ҳисоблаган бу хоним бюджет профицити кўрсаткичларини сохталаштириш, бу орқали эса сохта обрў-эътибор қозонишга ҳаракат қилган", дейилади мақолада.

У ҳар йили ҳисобот йилининг 15 декабридан бошлаб бюджет ташкилотлари бўйича барча турдаги ҳаражатларни, шу жумладан озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа зарурий тўловларни сунъий тўхтатиб қўйган. Собиқ вазир билан тил бириктириб давлат раҳбарига ёлғон ҳисобот беришни одатий ҳолга айлантирган.

Оқибатда ҳудудларнинг режадан ошириб бажарган даромадлари республика бюджетига мажбуран олиб қўйилган. Уларнинг устидан ҳукм ўтказиб, бош эгиб келмагунча эркин маблағлар қолдиғи уларнинг ихтиёрига берилмаган.

Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Молия вазирлиги тизимида 500дан ортиқ ходим ишдан бўшатилди

Вазият шунгача борганки, Э.Острогожская собиқ вазир ва ходимлар бошқармасининг собиқ бошлиғи билан тил бириктириб, вазир ўринбосарларига ҳам тазйиқ ўтказа бошлаган. Ўзига ёқмаганларнинг лавозимини пасайтирган ёки уларни ишдан бўшатиб, қутулиб қўяқолган.

"Биргина мисол: ҳудудларнинг молиявий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилган вазир ўринбосарларидан бирини дастлаб, Жамғармага, кейинчалик энг қуйи бўғинга ишга юборган.

Бугунги кунда ҳақиқат қарор топиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мазкур шахс муносиб лавозимга тайинланди.

Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда халқимизнинг энг зарур эҳтиёжлари умуман ҳисобга олинмаган", деб ёзади агентлик.

Келтирилган фактга кўра, 2016 йилда давлат бюджетидан тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун бор-йўғи 483 сўм кўзда тутилган. Республика бўйича жами дори-дармон ва тиббиёт воситаларига 229 миллиард сўм маблағ ажратилган. Бу рақамларни таққослаш учун 2018 йил давлат бюджети параметрларида тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун 5 000 сўм ёки жами дори-дармон ва тиббиёт воситаларига 915 миллиард сўм (4 бараварга кўп) режалаштирилганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Президент депутатлар маъқуллаган давлат бюджетини имзоламаслигини айтди

"Энди тасаввур қилинг: Тез тиббий ёрдамнинг бир чақируви учун 483 сўм белгилаган бу "жонкуярлар" наҳотки кетадиган харажатларни ҳисобга олмаган бўлса?

Битта шприц ёки бинт ҳам бундан қиммат-ку?

Техника харажатлари, шифокорнинг бир кунлик меҳнатини ким қоплайди?

Аслида тез тиббий ёрдамга чақирилган шифокорнинг кўзингизга қараб туришига, жамиятимизда коррупцияга йўл очган шахслар шулар эмасмикан?!

Бу ҳали бир соҳанинг бир йўналиши. Энди давлат бюджетини тасаввур қилаверинг!", дея якунланади мақола.

Янгиликлар лентаси
0