ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Молия вазирлигида фаолият юритган, ўзбек миллатини севмаганлиги туфайли ишдан ҳайдалган "ноинсоф Острогорский" ҳақида ўз мурожаатномасида тилга олгач, 22 декабр куни "Острогорский" фамилияси интернетда энг кўп изланган фамилия бўлди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
"Острогорскийнинг ҳиди келяпти"
Мирзиёев ҳозирги Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг фаолиятидан норозилигини билдирар экан, у тақдим этган ҳисоботларда Острогорскийнинг ҳиди борлигини таъкидлади.
"Сариосиёнинг совуғида Острогорскийга ўхшаганлар яшаганми?!"
Шунингдек, Мирзиёев бюджет тизимини ислоҳ қилиш соҳасида маҳаллий органлар ваколатлари янада кенгайтирилишини айтиб ўтди.
"Мана битта мисол: ўтган 2016 йил якуни бўйича Қорақалпоғистонда маҳаллий бюджетга бир сўм ҳам пул қолмаган. Бир сўмниям бермаган Острогорский-Мастрогорский-Састрагорский-Гастрогорский деган бир команда бор. Фақат мендан қўрқарди улар, ҳозир ҳаммасини ҳайдавордим. Яна 2-3таси қолган энди. Мана бу йил: бюджетни ҳамма тушумларини бажарди Қорақалпоғистон, 90 миллиард пул ўзига қоляпти — битта ҳудудда! Нимага? Олдин ишлаган ҳам бир эди ишламаган ҳам бир эди. Нега десангиз, туман ҳокими ўзини молиячиси, иқтисодчиси бўлгани билан, у пул тушган билан унга тушмайди-ку, Острогорскийга тушади. Сув йўқ, газ йўқ, больница йўқ, детсад йўқ, иссиғлиқ йўқ. Острогорский биладими Қорпқалпоғистондаги шароитни. Острогорскийга ўхшаганлар яшаганми Қорақалпоғистонда?
Ёзувчи Острогорский
Мирзиёев Олий Мажлис сенатининг 13-ялпи мажлисида сенаторлар фаоллигидан мамнунлигини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Острогорский деганда Молия вазирлигининг Давлат бюджети бош бошқармасининг собиқ бошлиғи, "Шуҳрат ордени" мукофоти совриндори Элла Острогожскаяни назарда тутган.
Интернет маконида Острогожская фаолияти таҳлилига бағишлаб мақола ёзган О. Абдусалимов амалдор томонидан ақл бовар қилмас даражада "ўзлаштириб юборилган" маблағлар, ва унинг чет элда ўқиб, ўша ерда яшаб қолган фарзанди ҳақида баён этар экан, шундай дейди: бундай вақтда адолатли савол туғилади, ўз келажагини Ўзбекистон билан боғламаслиги кундек равшан бўлиб турган бу сингари одамлар қай тарзда Ўзбекистоннинг иқтисодиёт, мудофаа мажмуаси ва куч тузилмаларидаги энг муҳим жабҳаларнинг молиявий таъминотини назорат қилмоқда? Молиянинг "оддий" амалдорлари қимматбаҳо мулклар учун пулни қаердан олди ва уларга бошқа мамлакатларнинг фуқаролиги нима учун керак? Ўзбекистоннинг 20 йилдан ортиқ мустақиллиги даври давомида молия-иқтисод соҳасида малакали миллий кадрларни тайёрлаш имкони бўлмаганига ишониш қийин. Бундай кадрлар кўтарилишга имкон беришмаётган бўлса керак. Уларни маъмурий-жамоавий методлар қўллаш орқали маблағларни бошқаришга одатланганлар янчиб келмоқда. Бундайларнинг даври эса аллақачон ўтмишда қолган".