Вазир Қўчқоров: 2018 йилда ойликлар пулнинг қадрсизланишига қараб кўтарилади

© SputnikКошелек с деньгами
Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилда Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа учун 34,7 миллион сўм ажратилиши кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. 2018 йилда ойликлар пулнинг қадрсизланишига қараб кўтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисидаги маърузасида айтиб ўтди.

Работа инвестиционной компании  в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Молия вазири: келаси йил инфляция даражаси юқори бўлади

Келгуси йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия ва нафақалар миқдори инфляция даражасидан паст бўлмаган суръатларда оширилади. Бунинг учун Давлат бюджети ва Пенсия жамғармаси лойиҳаларидан қарийб 2 триллион сўм қўшимча маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

2018 йилда Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа учун 34,7 миллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон бюджетнинг жами харажатлари 62,2 триллион сўмни ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0