ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистон президентини у айтган айрим жумлаларидан кейин залдагилар гулдурос қарсаклар билан олқишладилар. Таъкидлаш жоизки, Мирзиёев ўз нутқи давомида, тадбиркорлар ҳақида гапирар экан жаҳонниннг энг ақлли кишиси ва сиёсатчиси сифатида ном қозонган Уинстон Черчиллдан иқтибос келтирди.
— "Қоғозда юзлаб масалалаларни ҳал қилгандан кўра, амалда бир нечта масалаларни ҳал қилсангиз, халқ сиздан рози бўлади"
— "Қишлоқда тўйда (тўрда) ким ўтиради? Аввал "коттакон"лар, кейин БТИ"
— "Гази бўлмаса, свети бўлмаса, буни устига боғча ҳам бўлмаса… У тўрт фарзандли онамиз қаёққа борсин?"
— "Биз 25 йил давомида илм билан шуғулланмадик, биз бор илмни йўқ қилдик"
— "Менга тажриба керак эмас, менга миллатни севадиган одам керак"
— "Ўлик қонунлар кимга керак? Бизга одамларни рози қиладиган қонунлар керак. Қонун қабул қилиш амалиётини қайта кўриб чиқамиз!"
— "Острогорский биладими Қорақалпоғистондаги шароитни? Сариосиёнинг совуғида Острогорскийга ўхшаганлар яшаб кўрганми?!"
— "Ҳокимни обрўйи — давлатни обрўйи, битта погон кийганники эмас…"
— "Ниҳол" мукофоти керакдир-ку, лекин менга китоб ўқийдиган кўпроқ керак"
— "Спорт сиёсатга айланиб кетган бир вақтда сиёсатсиз спортни намуна қилмоқчимиз"
— "Шу пайтгача ногиронларни яшириб юрдик-ку!"
— "Кечаги депутат бугунги депутат бўлишга ҳаққи йўқ. Депутатлар қандайдир иш қилди, деган гапни эшитганимиз йўқ. Депутатлар уйғониши керак! Уйғониши шарт!"
— "Мен ер тагида илон қимирласа биламан. Мен 13 йил Бош вазир бўлиб кабинетни қоровуллаб ўтирганим йўқ
— "Энг катта вабо — бу судларда!"
Ўз нутқи давомида, Мирзиёев "мен айтмасам бу гапларни, ҳеч ким ҳеч қачон сизларга айтмайди" деди. Президент ҳақ. Ҳозирча "халқ ноиби" бўлмиш депутатлардан ҳам халқ дардини енгиллаштирадиган юқоридаги сингари фикрларни эшитганимиз йўқ.