Россияда ҳалок бўлган фуқароларнинг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди

© Sputnik Самолет Узбекских авиалиний Airbus A-320
Самолет Узбекских авиалиний Airbus A-320 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вафот этганларнинг жасадлари 3 босқичда: 13 январдан 15 январгача "Москва - Андижон", "Москва - Термиз" ва "Москва - Бухоро" рейслари бўйича амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Россияда ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати. 

Ўзбекистон ФВВ ва Ўзбекистон Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ҳамкорликда ҳалок бўлганларнинг жасадлари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК томонидан Ўзбекистонга олиб келинди.

Скорая помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ Рязань вилоятида ис газидан заҳарланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

Вафот этганларнинг жасадлари 3 босқичда: 13 январдан 15 январгача "Москва — Андижон", "Москва — Термиз" ва "Москва — Бухоро" рейслари бўйича амалга оширилди.

ФВВ, ИИВ, Прократура, тез тиббий ёрдам ва маҳаллий ҳокимият куч ва воситалари билан ҳамкорликда вафот этган фуқароларнинг жасадлари доимий яшаш жойларига олиб борилиб (Андижон вилоятининг Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларига, Сурхондарё вилоятининг Денов туманига, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманига) дафн этилди.

Жойлардаги маҳаллий давлат органлари томонидан дафн этиш маросимини ўтказишда ёрдам кўрсатилди.

Ўзбекистон Россия Федерациясидаги элчихонаси ис газидан жабрланган 1 нафар Ряжск шаҳри марказий шифохонасида ётган Ўзбекистон фуқаросига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилишини ўз назоратига олган.

Оказание первой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда бир оиланинг тўрт аъзоси ўлик ҳолатда топилди

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Рязань вилояти Ряжский тумани полицияси маълумотларига кўра, 11 январга ўтар кечаси Шереметьево қишлоғида жойлашган уйда заҳарли газ исидан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланган. Вилоят тергов бошқармасининг аниқланишича, барча шахслар расман маҳаллий фермер хўжалигида меҳнат қилишган.

ТИВ ҳалок бўлган фуқароларнинг рўйхатини маълум қилган: 1966 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Денов туманилик Самадов Панжи Норсоатович, 1966 йилда туғилган, Андижон вилояти Жалақудуқ туманилик Пазилов Ўрмонжон Нумонович, 1969 йилда туғилган, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманилик Мирзожонов Алижон Юлдошович ва 1981 йилда туғилган, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрилик Хайитов Самат Илмуратович.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманилик Саидов Шерхон Муҳаммадович (1990 йилда туғилган) Ряжский туман касалхонасининг реанимация бўлимида саломатлиги оғир ҳолатда сақланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0