Андижонда бир оиланинг тўрт аъзоси ўлик ҳолатда топилди

© Sputnik / СтрингерОказание первой помощи
Оказание первой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқаролар ҳаётига зомин бўлган ҳолат юзасидан турли таҳминлар мавжуд. Бу табиий газдан захарланиш ёки қотиллик ҳам бўлиши мумкинлиги айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг биридан тўрт нафар фуқаро жасади топилди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Предновогодний Владивосток - Sputnik Ўзбекистон
Владивостокда Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари топилди
Хабарда айтилишича, жасадлар шу уйда истиқомат қилувчи, 1989 йилда туғилган оила бекаси, унинг синглиси ва икки фарзандига тегишли.

Маълумотларга кўра, тураржой биноси маълум даража ёниб кетган. Фуқаролар ҳаётига зомин бўлган ҳолат юзасидан турли таҳминлар мавжуд. Бу табиий газдан захарланиш ёки қотиллик ҳам бўлиш мумкин.

Нашр бу сўнгги пайтда Андижонда юзага келган иккинчи мудҳиш ҳодисалигини эслатиб ўтган. Уч ой муқаддам Булоқбоши туманидаги Байналминал маҳалласидаги зовурдан 8 ёшли қизалоқ жасади топилганлиги қўшимча қилинган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0