ТИВ Рязань вилоятида ис газидан заҳарланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Стас ЭтвешСкорая помощь, архивное фото
Скорая помощь, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Амалий ёрдам бериш ва масалаларни ўз ўрнида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари Рязан вилоятига зудлик билан жўнаб кетишган

ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Россиянинг Рязань вилояти Ряжский тумани полицияси маълумотларига кўра, 11январга ўтар кечаси Шереметьево қишлоғида жойлашган уйда заҳарли газ исидан 4 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланган, деб маълум қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати. Вилоят тергов бошқармасининг аниқланишича, барча шахслар расман маҳаллий фермер хўжалигида меҳнат қилишган.

Заҳарланиш оқибатида, 1966 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Денов туманилик Самадов Панжи Норсоатович, 1966 йилда туғилган, Андижон вилояти Жалақудуқ туманилик Пазилов Ўрмонжон Нумонович, 1969 йилда туғилган, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманилик Мирзожонов Алижон Юлдошович ва1981 йилда туғилган, Навоий вилояти Зарафшон шаҳрилик Хайитов Самат Илмуратович оламдан ўтган.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманилик Саидов Шерхон Муҳаммадович (1990 йилда туғилган) Ряжский туман касалхонасининг реанимация бўлимида саломатлиги оғир ҳолатда сақланмоқда.

Амалий ёрдам бериш ва масалаларни ўз ўрнида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари Рязан вилоятига зудлик билан жўнаб кетишган.

Янгиликлар лентаси
0