Сергелидаги янги қурилган уйлар берилиши бўйича 11 та жиноий иш қўзғатилди

© УзА / Абу Бакир Урозов, Сарвар УрмоновНовые дома в Сергелийском районе
Новые дома в Сергелийском районе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар прокуратураси аниқланган қонунбузилишлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар прокуратураси Сергели туманидаги кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган кўп қаватли арзон уйларни тақсимланишида аниқланган қонунбузарликлар бўйича Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Мясоперерабатывающее предприятие - Sputnik Ўзбекистон
Бозор ва колбаса цехларига 10 йилдан бери яроқсиз гўшт сотган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкент шаҳар прокуратурасининг расмий вакили Бобир Деҳқоновнинг сўзларига кўра, прокуратураси органлари томонидан Сергели туманида кам таъминланган оилаларга янги қурилган хонадонларни топширишнинг ноқонунийлигини хусусидаги фактларни ўрганди. Мазкур жараён кенг қамровли бўлиб, кўп мутахассислар, малакали ходимлар жалб қилинди ва атрофлича ўрганилди. Ўрганиш вақтида қатор қонунбузарликлар аниқланди.

Жумладан уй-жойга муҳтож бўлмаган оилаларга уй-жойлар берилгани, комиссия ҳужжатларини сохталаштириш, кадастр хизматлари томонидан сохта ҳужжатлар тақдим қилиш, ёш оилалардан муҳтож бўлмаганларга уй ажратиш ҳолатларига дуч келинган, хусусан жуда кўплаб фуқаролар ҳокимият идораларига мурожаат қилишган уй-жой масаласида. Уларнинг барчаси прокуратура идоралари томонидан ўрганиб чиқилди. Мазкур мурожаатларни кўриб чиқишда ҳам ҳокимият идоралари фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик меъёрларини бузганлиги аниқланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Сергели туманида қурилган янги уйларни бориб кўрди

Янги қурилган уй-жойларни бериш тартиб қоидалари бўйича, махсус комиссия мурожаат қилувчининг аризасини ўрганади, ушбу тартиблар ҳам бузилгани аниқланди. Уй-жойларни етарли асосларсиз фуқароларга бериш ҳолатлари аниқланди. Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзлари ҳам ҳужжатларни топширишда иш жойи, маошига доир маълумотларни сохталаштирганлиги юзага чиққан.

Қонунбузилишларнинг барчаси билан боғлиқ ҳолатлар чуқур таҳлил қилиниб, 11 та жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 205-моддаси (хизмат мансабини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (хизмат вазифасига совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (хизмат сохтакорлиги) ва 144-моддаси (юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини қабул қилишда қонун талабларининг бузилиши ҳолатлари) бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0