Мирзиёев Сергели туманида қурилган янги уйларни бориб кўрди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг бошида Сергели туманида қурилиши бошланган мазкур уй-жойлар бугун тўлиқ якунига етказилди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сергели туманида қурилган янги уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент янги қурилган хонадонларда бўлди. У ерда яратилган шароитлар билан танишди, уй соҳиблари билан суҳбатлашди. Уларни янги хонадон билан табриклаб, совғалар тақдим қилди.

Кўп қаватли уйларнинг қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Куз мавсумида Сергелида 66та кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади

"Бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз. Шундай экан, биноларни замон талабларига мос қилиб қуриш керак. Бундан ташқари, уйларни сақлаш, тўғри фойдаланиш ҳам бурчимиздир. Бу борада шу ерда яшовчиларнинг масъулиятини ошириш, уларда уз уйи учун жавобгарлик ҳиссини кучайтириш лозим", деди Шавкат Мирзиёев.

Президент шунингдек, бу ерга кўчиб келаётганларни иш билан таъминлаш масаласи ҳам долзарблигини ҳамда келажакда қуриладиган корхона ва ишлаб чиқариш объектлари бу уйларга яқин жойда бўлиши муҳимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан учрашувда пойтахтдаги уй-жой муаммосига алоҳида эътибор қаратган эди. Учрашувда мутлақо янги дастур қабул қилингани, унга биноан 5 йил давомида пойтахтнинг ҳар бир туманида 20 тадан, жами 200 дан ортиқ 7 ва 9 қаватли, кўп хонадонли уй-жойлар қурилиши, бу мавзелар барча ижтимоий объектлар билан таъминланиши, муҳандислик тармоқларига уланиши, уйлар атрофи ободонлаштирилишини таъкидлаган эди.

Знак процента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Туркия банкидан янги уйлар қуриш учун кредит олади

Жорий йилнинг бошида Сергели туманида қурилиши бошланган мазкур уй-жойлар бугун тўлиқ якунига етказилди.

13 гектар майдонда 66 кўп қаватли уй-жой қад ростлаган. 1, 2, 3 хонали бу уйлар аҳолига имтиёзли кредитлар асосида берилди. Уйлар атрофида 240 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 630 ўринли ўрта таълим мактаби, 61-сонли оилавий поликлиника, ёпиқ турдаги сузиш ҳавзаси, шаҳар милиция бўлинмаси, почта ва китоб дўкони, дам олиш масканлари, поликлиника, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари, велотрассалар барпо этилган.

Бундан ташқари, мавзеда хизмат кўрсатиш тармоқлари ташкил этилди, янги иш ўринлари яратилди.

Янгиликлар лентаси
0