ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистон Туркиянинг “Зираат” банкидан намунали уйлар қуриш учун 200 миллион доллар кредит маблағлари жалб қилишни режалаштирган, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Маблағлар 2018 ва 2019 йилларда 100 миллиондан иккита транш орқали олинади ва Ўзбекистонда кўп қаватли турар жойлар қуриш учун сарфланади. Ушбу масала бўйича музокаралар Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга бўлиб ўтадиган ташрифи давомида муҳокама қилинади.
Умумий ҳисобда Ўзбекистон намунали ва кўп қаватли уйлар қуриш мақсадида халқаро молия ташкилотларидан бир миллиарддан ортиқ маблағлар жалб қилишни режалаштирган. Хусусан, Осиё тараққиёт банкидан – 700 млн доллар, Ислом ривожланиш банкидан – 300 млн доллар, Қувайт араб иқтисодий ривожланиш фондидан – 30 млн доллар, Саудия ривожланиш фондидан – 50 млн доллар.
Ушбу маблағлар ёрдамида 2020 йил охирига қадар Ўзбекистонда 43,4 минг хонадондан иборат бўлган бир мингдан ортиқ кўп қаватли уйлар қурилади. Уларнинг аксарияти Тошкент (490 та уй) ва Самарқанд (190 та уй) вилоятлариг тўғри келади.
Ушбу уйларни имтиёзли харид қилиш ёш оилаларга, эски уйда яшаётганларга ва уйга муҳтож бўлган бошқа тиофадаги фуқароларга берилади.
Уй учун кредит маблағлари 20 йилга берилади. Биринчи беш йил давомида фоиз ставкаси 7% ни ташкил қилади, ундан имтиёзли давр 36 ойни ташкил қилади. Ундан ташқари импотека қиймати уйларнинг кайси этажда жойлашганига қараб ўзгариши мумкин. Бу квартиралар ажратишда турли қоидабузарликларга йўл қўймаслик учун қилинган.