Бозор ва колбаса цехларига 10 йилдан бери яроқсиз гўшт сотган жиноий гуруҳ қўлга олинди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишМясоперерабатывающее предприятие
Мясоперерабатывающее предприятие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ўлиши аниқ бўлган касал ва ҳаром ўлган моллар тўғрисида маълумот тўплашган. Сўнгра яроқсиз гўштнинг килоси 10-15 минг сўмдан сотиб олинган

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари 10 йилдан буён Қашқадарё вилоятидан Тошкент шаҳрига сифатсиз гўшт маҳсулотлари етказиб келган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасига асосланиб nuz.uz хабар қилди.

Жиноий гуруҳга Қашқадарё вилоятида туғилган, охирги йилларда Янгийўл туманида яшаб келган 40 ёшли Баҳром Ҳайдаров раҳбарлик қилган. Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари маҳаллий ветеринар, қассоб ҳамда даллоллар орқали ўлиши аниқ бўлган касал ва ҳаром ўлган моллар тўғрисида маълумот тўплашган. Ана шундай ҳар бир маълумот учун 15 минг сўмдан 50 минг сўмгача пул тўланган. Сўнгра яроқсиз гўштнинг килоси 10-15 минг сўмдан сотиб олинган. Сифатсиз гўшт маҳсулотига Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ветеринария бўлими ходимлари сохта маълумотнома тайёрлаб беришган.

Колбасное производство.Участок фаршесоставления - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги колбаса цехида эшак гўшти ишлатилганлиги аниқланди

Гўштлар Тошкент ва Зангиота туманларидаги яширин цехларга келтирилган. Бу цехларда истеъмолга яроқсиз гўштлар кимёвий ишлов берилиб, чиройли кўринишга келтирилган. Сўнгра килоси 25-30 минг сўмдан сотилган. Гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳрига ҳар ойда 25–30 тонна сифатсиз гўшт маҳсулотлари келтиришган.

Аниқланишича, бу гўштлар Тошкент шаҳрининг бир нечта туманларида фаолият юритадиган айрим савдо марказларида, жумладан, "Эски Жўва" деҳқон бозори, "Асл сифатли таъм" МЧЖ, ЯТТ "Мўминов Хусан Хурсанжонович"га қарашли сомсахона, якка тартибдаги тадбиркорлар "Файзиев Ф.З.", "Қосимов" ва бошқаларга тегишли қассобхоналарда сотувга чиқарилган.

Гуруҳ раҳбари Ҳайдаров орттирган ноқонуний даромади эвазига ўзи ҳамда яқин қариндошларининг номига бир нечта автомобиль ва кўчмас мулкларни расмийлаштирган.

Айни пайтда уюшган жиноий гуруҳга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, тергов жараёни давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0