Ўзбекистон-2017: дунё ҳамжамияти эътиборида бўлган Мирзиёев

© Официальный сайт президента КыргызстанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев с супругой встречает президента Кыргызстана Алмазбека Атамбаева в аэропорту Ташкента
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев с супругой встречает президента Кыргызстана Алмазбека Атамбаева в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий мажлис сенатига йўллаган мурожаатномасида Ўзбекистон президенти вазирлар ҳақида гапирар экан, "бу йил улар синовдан ўтди" деган фикрни билдирди. 2017 йил, яъни президент этиб сайланган Шавкат Мирзиёев ўз фаолиятининг биринчи йилида нафақат мамлакат аҳолиси, балки жаҳон ҳамжамиятининг "имтиҳон"идан муваффақиятли ўтди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Якунланаётган 2017 йил Ўзбекистон учун ўн йиллар давомида одамлар онгига мустаҳкам ўрнашиб олган ва давлатчиликка ишончни сўндирган стереотипларни аёвсиз синдириш ҳамда улкан ўзгаришлар учун замин яратиш йили бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев хонадонларга кириб, халқ турмуш шароитлари билан яқиндан танишди
Ўзгаришлар — мамлакат ҳаётига демократия шамолини олиб кириш бўлиб, бунга босқичма-босқич амалга ошираётган ислоҳотларда Шавкат Мирзиёев томонидан асос солинмоқда.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ички сиёсатда қатор ислоҳотларни амалга ошириш билан бирга, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати йўналишини тубдан ўзгартирди. БМТ минбаридан туриб долзарб муаммоларга дунё ҳамжамияти эътиборини қаратди, Марказий Осиё минтақаси ривожига хизмат қиладиган ташаббусларни илгари сурди ва йиллар давомида ўз ечимини топмай келаётган муаммоларда ўзининг сиёсий иродасини намоён этди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ва Марказий Осиё тарихида янги тарих саҳифаси очилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевдан Марказий Осиё бўйича "олти дипломатия" таклифи
2017 йил Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятини ҳеч шубҳасиз муваффақиятли деб баҳолаш мумкин: бунда Мирзиёевнинг қўшнилар учун "қарсиллаб" ёпилган эшикларни очиш сиёсати, Қирғизистон билан икки давлат ўртасидаги чегаранинг 85%ни ратификация қилиши, бир асрлик танаффусдан кейин Ўзбекистонга расмий сафар билан келган ва Ўзбекистон президентининг "катта биродари"га айланган Афғонистон раҳбари, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, дўстлик ва аҳил қўшничилик муҳитини яратишга қаратилган Самарқанддаги йирик халқаро анжуман сингари тарихий ўзгаришлар кўплаб сиёсатшунослар томонидан ижобий баҳоланди.

Қайд этиш жоизки, дунё давлатлари орасида сўнгги вақтларда авж олган "дипломатик можаролар" фонида Мирзиёевнинг "биз ҳамма билан фақат дўст бўламиз" дея қатъий билдирган фикри, Ўзбекистон энди ким тараф бўлар экан, деган савол билан ўзини қийнаётган экспертларни ҳам бироз ҳайратлантирди, десак янглишмаган бўламиз.

Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш ва шу соҳа орқали халқни бой қилишни ўзининг бош мезонларидан бири қилиб олган президент Мирзиёевнинг валюта соҳасида амалга оширган ислоҳотлари ҳам дунё ҳамжамиятининг алоҳида диққат-марказида бўлди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев амалдорларга: тадбиркор эртага ҳаммангни боқади!
Халқаро валюта фонди Ўзбекистонда амалга оширилаётган валюта ислоҳоти республикага янада самарали иқтисодиётга ўтиш имконини беришини қайт этди. Хусусан, ХВФнинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича департаменти директори Жихад Азур Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида кўплаб тўсиқларни бартараф этишига тўғри келишини, лекин мазкур ислоҳотлар мамлакатга янада самарали ва охир-оқибат ривожланган иқтисодий тизимга ўтиш имкониятини беришини таъкидлаб, мамлакат ҳукуматини минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва ҳудудий савдони кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қизғин олқишлади ҳамда ХВФ Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Жорий йилда Ўзбекистонга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳин ҳам ташриф буюрди. БМТнинг махсус вакили Аҳмад Шаҳид Ўзбекистондаги турли дин вакиллари ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатлик дунёнинг ҳеч бир давлатида кузатилмаслигини эътироф этди.

Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Молия вазирлиги тизимида 500дан ортиқ ходим ишдан бўшатилди
2017 йил Ўзбекистон учун давлат тузилмаларини "нобоп" кадрлардан тозалаш, йирик кадрлар алмашуви, сирасини айтганда Ҳукуматни янгилаш, ёшартириш йили бўлди, дея эътироф этиш мумкин.

Мирзиёевнинг амалдорларга қўяётган талаби битта: "Халқни рози қилиш, халққа хизмат қилиш".

Ўзбекистон раҳбари 22 декабр куни Ўзбекистон Олий Мажлиси сенатига мурожаатида ҳам 2018 йилда қатор вазирларни ишдан кетишини, ўз вазифасини уддалай олмаётган, "дунёқараши давр талабига мос ўзгара олмаган" раҳбарлар ўрнига тажрибасиз бўлсада, садоқатли ёш кадрлар келишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Президент ўз Мурожаатномасида эртанги кун борасида халққа катта-катта ваъдалар бергани йўқ, у борини борича айтди. "Бугун яхши яшашни истар эканмиз, белни маҳкам боғлаб меҳнат қиламиз".

Жамият ва ҳокимият ўртасида мулоқот пайдо қилган, халқга даромад олиш манбаларини кўрсатаётган, яратаётган, халқнинг фаровонлиги асосида давлатни бой қилишга ҳаракат қилаётган Мирзиёев раҳбарлигидаги замонавий Ўзбекистон барчага хуш келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0