ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг ўтган йилнинг ноябрида сайловолди дастури билан Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманида бўлган ва "Бундан буён ҳар бир туман ва шаҳарга, керак бўлса, чекка-чекка қишлоқ ва овулларгача кириб борамиз. У ерда истиқомат қилаётган одамларнинг дардини эшитамиз, муаммоларини ҳал қилишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқамиз ва ижросини қатъий назоратга оламиз", деб айтган эди.
Мирзиёев Ўзбекистон халқининг ҳаёт даражаси билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20-январ куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Президент республикадаги шифохоналар шароити билан ҳам танишган. Шифокорлар билан мулоқотда малакали тиббий кадрлар етиштириш, шифохоналар қуришда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос иқлим шароитидан келиб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашган.
Президент одамлар бошланган ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис қилиши учун жорий йил якунигача 40 кўп қаватли турар-жой биноси барпо этиш ва фойдаланишга топшириш тўғрисида кўрсатма берган.
Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давом этмоқда.