Арча арча жон арча: Тошкентда янги йил безаклари неча пулга тушади

© SputnikПродажа елок в Ташкенте
Продажа елок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik мухбирлари Тошкентда фаолият кўрсатувчи бозорларини айланиб, янги йил турли ўйинчоқ ва безакларнинг нархларини ўрганишди

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Чиройли арча — янги йил байрамининг асосий рамзлардан бири ҳисобланади. Бугун кўпчилик тошкентликларни арча нарх наволари ҳайратга солмоқда. Sputnik мухбирлари бозорлардаги нархларни ўрганиб чиқишди.

Новогодняя ель - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда янги йил байрами ўзгача ўтказилади

Афсуски, бу йилги арча нархлари хурсанд қилмади. Айниқса, арчани тўлиқ алмаштиришга қарор қилган кишиларга жуда қимматга тушади. Энг кичик 35 см арча нархи 40 минг сўм. Тўғрисини айтганда, унинг кўриниши унча чиройли эмас. Шаҳарнинг турли бозорларида баландроғи ва чиройлироғи 1,2 метрли арча нархи 180-250 минг сўм. 1,5 метрли — 250-300 минг, 2 метрли эса 350-450 минг сўм туради. Савдо марказларда янада қимматроқ.

Сотувчилар ўзлари "бу йил арчалар дам олишяпти" — деб айтишмоқда. Уларга талаб унча катта эмас. Барча арчалар республикага Хитойдан олиб келинади. Шунинг учун барча ҳаражатлар инобатга олинади.

© SputnikПродажа новогодней атрибутики на базаре
Арча арча жон арча: Тошкентда янги йил безаклари неча пулга тушади - Sputnik Ўзбекистон
Продажа новогодней атрибутики на базаре

Энг арзон арчалар "Ўрикзор" бозорида. Масалан, 1,2 метрли арчани 160 минг сўмга сотиб олса бўлади. Бироқ, бозордан чиқиб олиш учун такси ҳаражати билан ушбу арча нархи 180 минг сўмга айланади. Бу нархга уйингиз олдида ҳам сотиб олишингиз мумкин.

Умуман олганда, арча ва унинг ўйинчоқлари билан тўлиқ сотиб олиш зарурати бўлса, энг яхшиси "Ўрикзор" бозорига бориш керак. Агарда шунчалик ўйинчоқ ва безаклар сотиб олмоқчи бўлсангиз, уларни уйингиз олдидаги дўконларда топса бўлади. Деярли барча дўконлар бу маҳсулотлар билан тўлган. Бундан ташқари, туман ҳокимиятлари жойларда янги йил ярмаркаларини ташкил этиш бўйича тараддуд кўришган. Тўғриси уларда танлаш имконияти кам, лекин нархлар жуда қулай.

Елка - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд шаҳрида арчалар безатилиши бошланди

Бир нечта бозорларни айланиб кўрганимизда, шаҳарликлар унча ҳам кўп арча ўйичоқларини сотиб олишмаётганлигини кўрдик. Ўтган йилдан фарқли ўлароқ турли ўлчамли ва рангда пластмассали шар уйинчоқлари нархлари 1,5 бараварга кўпайган. Ўтган йили ўрта катталикдаги шарларни 15-18 минг сўмга сотиб олиш мумкин бўлса, бу йилда уларнинг нархи 22-25 минг сўм атрофида.

© SputnikНовогодние игрушки
Арча арча жон арча: Тошкентда янги йил безаклари неча пулга тушади - Sputnik Ўзбекистон
Новогодние игрушки

Афсуски шиша ўйинчоқлар жуда кам. Улар тарихда қолмоқда шекилли. Сотувчилар айтишларига қараганда, уларни ташишда ўзига яраша қийинчиликлар бор, шунинг учун сотувчилар шишали ўйинчоқлар билан савдо қилишни ёқтирмайдилар.

Шиша ўйинчоқлар 40 минг сўмдан бошланади. Лекин ушбу ўйинчоқларда бир ажойиб хусусияти бор — бу ноёб безак. Одатда пластмассали ўйинчоқлар бир рангда бўялган бўлади, лекин шакли жиҳатидан фарқланади. Бу ерда ҳамма ўз хоҳлаганини сотиб олиши мумкин.

Бу йил энг арзон электр арча безаклари камида 15 минг сўмни ташкил қилади. Ўтган йили бундай безаклар 7 минг сўм бўлган. Турли хилдаги арча безаклари ҳамма ерда деярли бир хил — 5 минг сўм, ёмғир эса 1 минг сўм.

Новый год - Sputnik Ўзбекистон
Янги йилда 5 кун дам олиш куни бўлиши мумкин

Арча тепасига ўрнатиладиган юлдуз нархи ўзгармаган — 6,5 минг сўмдан 15 минг сўмгача. Аввалгидек, ушбу безак анъанавий юлдуз шаклида. Конус шаклида ҳам бор, лекин ҳаридорлар уларни камроқ сотиб олашади.

Бу йил деярли барча бозорларда сунъий арча баргларидан ясалган янги йил гулчамбарлари сотилмоқда. Бу Тошкентга Ғарбдан келган янгилик ҳисобланади. Уларнинг нархи 35 минг сўм ва ундан қиммат.

© SputnikКалендари на 2018 год
Арча арча жон арча: Тошкентда янги йил безаклари неча пулга тушади - Sputnik Ўзбекистон
Календари на 2018 год

Кўпчилик харидорлар арча бозорларида янги йил эсдалик совғаларни қидиришмоқда. Масалан, ўйинчоқлар, маскалар, болалар учун турли байрам либослари. Энг кўп сотилаётгани бу кучук ўйинчоқлари. Чунки, 2018 йил Хитой календари бўйича — кучук йили бўлади. Шунинг учун кичик бўлса ҳам лекин келгуси йил тимсолини ҳамма сотиб олмоқда. Кучукчалар тасвири туширилган кичик магнит ўйинчоқлар 3 минг сўмдан 15 минг сўмгача сотилмоқда. Юмшоқ ўйинчоқлар эса жуда қиммат, 15-20 см юмшоқ ўйинчоқ 50 минг сўм туради.

Тирик арчага талаб анъанага кўра Янги йилга бир ҳафта қолганда ошади. Чунки улар уйда сақлаш муддати билан боғлиқ. Ўзбекистон иқлимидан келиб чиққан ҳолда улар 7-10 кун туриши мумкин, кейин япроқлари тўкилиб кетади.

Бу йил гул дўконлари тувакларда тирик арчаларни сотилмоқда. Бундай арча 64 минг сўмга олса бўлади. Бу арчалар бутун йил давомида кўзни қувонтириши мумкин, фақат тўғри суғорилса бўлди.

© SputnikКарликовые елки
Арча арча жон арча: Тошкентда янги йил безаклари неча пулга тушади - Sputnik Ўзбекистон
Карликовые елки

Охир оқибат, бу йил бизнинг танловимиз айнан шундай кичик бўлса ҳам тирик арчалар бўлди. Арчани безатиш учун 10 минг сўмга кичкина ўйинчоқларини сотиб олдик. Натижада янги йил арчаси бизга 74 минг сўмга тушди.

Янгиликлар лентаси
0