ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик блогер Хушнуднудбек Худойбердиев хабар беришига кўра, келаси йилда Ўзбекистонда бир неча бор узулуксиз байрам кунлари расман тасдиқланиши мумкин.
Фармонга кўра, Янги йил байрами арафасида 5 кун узулуксиз дам олиш куни бўлиши мумкин:
30-31 декабр — шанба-якшанба;
1-январ — Янги йил байрами;
2-январ — қўшимча дам олиш куни;
3-январ — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
Яъни 2-январ куни дам олиш куни деб эълон қилинади, 6-январдаги дам олиш куни эса 3-январга кўчирилади. Ўз навбатида 6-январ, шанба куни иш куни деб эълон қилинади.
Ушбу тартиб ҳафтасига расман 5 кун ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли бўлади. Шанба куни расман ишлайдиган ходимлар учун эса 3 кун кетма-кет, яъни 31-декабр ва 1-2-январ кунлари дам олиш бўлади.
Ундан ташқари, келаси йил давомида яна бир неча бор кетма-кет дам олиш кунлари белгилаш режалаштирилмоқда. Хусусан:
- 8-март арафасида 4 кун;
- 9-май арафасида 5 кун;
- 1-сентябр арафасида 4 кун дам олиш куни бўлиши мумкин.
Қурбон ва Рамазон Ҳайити байрамларининг куни белгиланишига қараб худди шу каби кетма-кет дам олиш кунлари эълон қилиниши ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ушбу маълумотлар ҳозирча расман тасдиқланмаган. Юқорида келтирилган дам олиш кунлари ҳақидаги фармон айни дамда президент томонидан имзоланиши кутилмоқда.