ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Самарқанд вилоятида Янги йил байрамига тайёргарлик авжида, нафақат шаҳарнинг ўзида балки ҳар бир туманда арчалар безатилиши бошланди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига ҳокимлиги матбуот-хизмати раҳбари Нуриддин Болиев.
Болиевнинг сўзларига кўра, шаҳарга Янги йил руҳи кириб келган. Ҳокимлик, Молия бошқармаси ва шаҳарнинг бошқа жойларида арчалар ўрнатилиши аллақачон бошлаб юборилган.
"Арчалар безатилиши бўйича танлов эълон қилинди. Бунда 1,2,3-ўринларни эгаллаган энг чиройли безатилган арча эгаси бўлган ташкилотларга ҳокимлик томонидан қимматбаҳо совғалар топширилади", — деди суҳбатдош.
Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ходими маданий тадбирларга тайёргарлик кўрилаётгани борасида ҳам айтиб ўтди.
Маълум бўлишича, айни вақтда сценарийлар устида иш олиб борилмоқда.