"Мен бугун бахтлиман": "Данакер" ордени билан тақдирланган Мирзиёевнинг самимий нутқи

© Дилшода РахматоваСааранбай Жээнбеков вручил орден Шавкату Мирзиёеву
Сааранбай Жээнбеков вручил орден Шавкату Мирзиёеву - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бу мукофот Қирғизистон халқининг Ўзбекистон халқига ҳурмати, дўстлиги рамзи деб биламан. Ушбу орденда тилла, кумуш бор экан, булар халқларимиз ўртасида дўстлик кўпригини қуриш учун етади",- деди Мирзиёев

ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. "Буюк халқдан юксак мукофотни олдим. Бундай бахт ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Мен бугун бахтлиман", деган сўзларни айтди "Данакер" ордени билан тақдирланган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги музокаралар бошланди
Бугун, 13 декабр куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков президент Шавкат Мирзиёевга Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг "совға"сини расман топширди. У — "Данакер" ордени эди. Мирзиёев ушбу юксак мукофот билан Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида стратегик муносабатларни ва иттифоқдошликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Орденни қабул қилиб олган Мирзиёев ўз миннатдорлигини билдирар экан, самимий нутқ сўзлади.

"Буюк халқдан юксак мукофотни олдим. Бундай бахт ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Мен бугун бахтлиман. Ўзбекистон президенти бўлишдек бахт насиб этганидан тақдирдан миннатдорман. Мана шу қисқа вақт мобайнида узоқ йиллар давомида амалга оширилмаган ишлар қилинди. Мен бу мукофотни қирғиз халқининг ўзбек халқига бўлган ҳурмати, муҳаббати ва эҳтироми рамзи сифатида қабул қиламан. Мен жуда миннатдорман", — деди Ўзбекистон президенти.

Сўнгра Жээнбековга мурожаат қилар экан, Алмазбек Атамбаев уни бундай юксак мукофотга лойиқ деб топганидан ғоятда миннатдорлигини билдирди.

Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков ва Мирзиёев Кўксаройда учрашишди
"Мен жуда миннатдорман. Биласизми, ҳаётим мобайнида мукофотларни жуда кам олганман. Мени орден билан тақдирлашгани ҳақида Корея президенти билан музокаралар олиб бораётган вақтимда хабар топганман. Ёрдамчиларим менга "Сизни орден билан мукофотлашди", деб ёзишди. Аввал жуда ҳайратландим. "Қанақа орден, ким мени Ўзбекистонда орден билан тақдирлаши мумкин?", деб ажабланганман. "Йўқ, сизни акангиз, дўстингиз Алмазбек Шаршенович "Данекен" ордени билан мукофотлади", дейишган. Мен ўшанда жуда таъсирланганман ", — деб сўзлади Мирзиёев.

Ўзбекистон президентининг бу самимий иқрори залда олқишлар билан қарши олинди.

Ўз нутқи якунида Шавкат Мирзиёев ушбу юксак мукофот унга президент сифатида янада катта масъулиятни юклаганини ва икки халқ ўртасида қўйилган кўприк янада мустаҳкам бўлиши учун меҳнат қилишда давом этишини айтди. "Бу кўприк икки халқнинг буюк келажаги учун хизмат қилади", қўшимча қилди Мирзиёев.

Икки президентнинг ОАВ вакиллари учун баёноти ўз якунига етганида, зални орден билан тарк этаётган Ўзбекистон президенти журналистларга қарата ҳазил гап айтди. "Эсларингизда бўлсин, бугунги матбуот-анжумани тарихий бўлди. Ўзбекистон президенти матбуот-анжуманини орден билан тарк этмаган шу пайтгача. Бу ордендаги тилла ва кумушлар икки халқ ўртасидаги дўстлик кўпригига ҳам етади". Президентнинг ушбу сўзлари залдагиларга хушкайфият улашди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида стратегик шериклик ва анъанавий дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараларидаги назорат ўтказув пунктлари очилди, икки мамлакат чегарадош вилоятлари делегациялари ўзаро ташрифларни амалга оширди ҳамда савдо-иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

Янгиликлар лентаси
0