ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Кўксаройда Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари учрашди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Қирғизистон президенти Кўксаройга етиб келди. Бу ерда олий даражали меҳмонни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Сооронбай Жээнбеков фахрий қоровул олдидан ўтди, икки давлат мадҳиялари янгради. Шундан сўнг президентлар учрашиб бир бирларини қутлашди.
Яқин орада Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбековларнинг тор доирадаги учрашуви бошланади.
Бундан олдин Қирғизистон президенти Тошкентда Мустақиллик майдонидаги "Эзгулик ва матонат" ёдгорлиги ҳамда Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйган эди.