Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги музокаралар бошланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан
Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сооронбой Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонга таклиф этгани учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон халқи номидан чуқур ҳурмат ва эҳтиром изҳор этди

ТОШКЕНТ, 13 дек – Sputnik. Қирғизистон президентининг расмий ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара бошладилар, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Кўксаройда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сооронбой Жээнбековни Қирғизистон президенти этиб сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, бугунги музокаралар икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди.

— Қирғизистон президенти сифатида илк хорижий ташрифларингиздан бирини Ўзбекистон заминидан бошлаганингизни юқори баҳолаймиз, — деди Шавкат Мирзиёев. – Бу мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшнилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга садоқатингиз ифодаси деб қабул қиламиз.

Сооронбой Жээнбеков Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистонга таклиф этгани учун миннатдорлик билдириб, Қирғизистон халқи номидан чуқур ҳурмат ва эҳтиром изҳор этди.

— Сиз мамлакатларимиз ўртасидаги давлат чегарасини чинакам дўстлик, яхши қўшнилик ва шериклик чегарасига айлантирдингиз, — деди Қирғизистон президенти.

Президентлар ушбу ташриф савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациялари ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, давлат чегараларини делимитация қилиш борасидаги ишларни якунига етказиш, янги ўтказиш пунктлари очиш ва уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларини муҳокама қилиш учун яхши имконият эканини таъкидладилар.

Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков ва Мирзиёев Кўксаройда учрашишди

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон билан Қирғизистон стратегик шериклик муносабатлари, дўстлик, яхши қўшнилик ва ишончни мустаҳкамлаш борасида ўз азму қарорида қатъий эканлигини таъкидладилар.

Мулоқотда томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Президентлар халқаро майдонда икки томонлама ҳамкорликни давом эттириш ва мустаҳкамлаш борасида улкан салоҳият мавжудлиги, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг БМТ, МДҲ, ШҲТ, ИҲТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқаларни ривожлантиришга интилиши муштараклигини қайд этдилар.

Музокарада Сооронбой Жээнбеков Қирғизистон Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳат учрашувларини ўтказиш тўғрисидаги ташаббусини қўллаб-қувватлашини яна бир бор қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Янгиликлар лентаси
0