ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Қирғизистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш тадбири бошланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида икки давлат касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорлик бўйича ҳужжат имзоланди. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича 2018 йилга иш лойиҳалари имзоланди.
Қирғизистон ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасида илмий техникавий келишувга имзо қўйилди. Шунингдек, соддалаштирилган божхона йўлагини тузиш бўйича ҳужжат имзоланди.
2018-2021 йиллар савдо-иқтисодий, илмий техникавий ва ҳукуматлараро дастури имзоланди.
Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев ва Сооронбай Жээнбеков давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини имзоладилар.