ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Тошкентдаги колбаса цехида эшак гўшти ишлатилганлиги ҳолати Facebook ижтимоий тармоғида кенг муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Бош прокуратураси Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган "GOLD PREMIUM PRODUCT" МЧЖга қарашли "Шаршара" номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ишчилари томонидан эшак гўшти бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланлиги ҳақида баённот берганди.
Хабар қилинишича, тезкор тадбир давомида Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига 69,6 кг эшак гўшти "Шаршара" гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига ўтказиш учун олиб келинганлиги аниқланган ҳамда цехда мавжуд бўлган 275 кг гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Facebook ижтимоий тармоғида қолдирилаётган изоҳларнинг баъзилари билан танишинг (Аксарият изоҳлар таҳрирсиз келтирилмоқда):
"Янги йилни колбасасиз ўтказадиган бўлибмизда энди. Ҳамма колбасалардан кўнглим қолди", деб ёзган Матлуба Абдураимова.
Muhabbat Pardayeva эса "Бу ноинсофларни бундай қилмишлари учун умр бўйи қамок жазосига маҳкум қилиш керак. Барча колбаса цехларини текшириш лозим. Прокуратура ходимларига раҳмат, буларни ифлосликларини текшириб жазо тайинлаётганлиги учун. Бу СЭС ходимларини ҳам жазолаш керак, ишламиди улар".
"Э колбаса чиқармай кет! Ўзи колбасани инсонлар тайёрлайдими, қанақа ноинсофлар улар!",- деб ёзган Феруза Мирзаева.
Fazilat Raximova "Энди ҳеч ҳам колбаса сотиб олмайдиган бўлдик, болларга ҳам едирмайман", деган.
Абдукаххор Иминохунов: "Ҳамма турдаги маҳсулотларни техник шартлар ёки давлат стандартлари асосида тайёрланиши керак. Шу ҳужжатларда нимани гўштидан тайёрланади, нима қўшилади, аниқ кўрсатилган бўлади. Энг яхшиси, колбаса емай, домашний пишган гўшт, рулетлар еган яхши деб ўйлайман".
Изоҳлар орасида ушбу хабарга шубҳа билан қараганлар ҳам бор:
"Ёлғон! Ишонмайман! Навбатдаги тадбиркорни сувга чўктириш бу!", — деб фикр билдирган Яйрахон Абдурахманова.
Inomjon Madrimov эса "Наҳотки Хоразмдан атига 69 кг эшак гўштини Тошкентга олиб боришган бўлса? Ахир шунча катта цех учун 69 кг эшак гўшти ишлатиш фойдали бўлиб қолдими? Бу маблағ жуда ошиб борса, 2 млн бўлади. Манимча, бундай катта одамлар кичик нарсага риск қилишмаса керак. Яна билмадим", — деб ёзган.
"Омбордан эшак гўшти топилган бўлиши мумкин, қоровул ёки бошқа бирортаси билан тил бириктириб, ташлаб қўйишган бўлиши мумкин (подстава), чунки Хожибой Тожибоев айтганидек, Хоразмдан Тошкентга 69 кило эшак гўшти олиб келиш "невыгодно", бу кийик гўштидан ҳам қимматга тушади", — деган Shurik Odilov.
"Ҳақиқатдан ҳам ачинарли агар рост бўлса. Лекин конкурентларни ишига ўхшаб кетяпти", деб ёзган Анвар Хадятуллаев.
"Шаршара шаршара дейишяпти-ю, бошқа колбаса цехлардаям шу аҳвол бўлиши мумкин, кўза кунда эмас кунида синади дегандек шу 69 кг қўлга тушган холос. Бунга шубхам йўқ!" — деб изоҳ ёзган Мохира Шокирова.
G'olibjon Matqobulov "Битта бу цехда эмас, кўп цехларда қўшади. Бекорга баъзи бир кишилар колбасадан парҳез қилишмайди. Бизда сифат назорати яхши йўлга қўйилмаган".
Шермуҳаммад Акбаров "Энди аниқлашдими? Аллақачон, ҳеч ким "Шаршара" колбасасини емай қўйишгандику. Колбасани реклама қилган "Дизайн" гуруҳиниям ҳеч ким томоша қилмай қўйди".