Ёзилиши - 25 минг, сотилиши - 33 минг: Юнусобод гўшт бозоридаги аҳвол

© SputnikЦена на мясо на рынке в Юнусабаде
Цена на мясо на рынке в Юнусабаде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гўшт дўкони пештахтасига йирик ҳарфлар билан "1 килограмм гўшт 25 минг сўм", дея ёзиб қўйилган бўлса-да, сотувчи харидорларга маҳсулотни 33 минг сўмдан пулламоқда

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Юнусобод деҳқон бозоридаги №5 гўшт дўконида бир килограмм гўшт нархи 25 минг сўм этиб белгилаб қўйилган бўлса-да, сотувчи йигит харидорларга маҳсулотни 33 минг сўмдан пулламоқда.

Бухорода йил охиригача гўшт нархи 25 минг сўмдан ошмайди - вилоят ҳокими
"Уч килограммдан зиёд гўшт олмоқчи эдим, сотувчи килосини 33 мингдан ҳисоблаётганини кўриб, ҳайрон бўлдим. Маҳсулотнинг бир килограмми қанча туриши аниқ кўрсатилган бўлса-да, сотувчи 25 минг сўмдан мана бу суякни олишингиз мумкин, дея музлаткич устига чиқариб қўйилган сал кам бир ҳафталик "рагу"га ишора қилди", — ҳикоя қилган Спутник Ўзбекистон мухбирига харидорлардан бири.

Суҳбатдошга кўра, ўз ҳатти-ҳаракатларидан уялиш ўрнига, сотувчи харидорга "Нега гўшт олаётиб, нархини сўрамадингиз?" (!) дея тўнғиллаган.

"Мана дўкон пештахтасига қоғозда "гўшт 25 минг сўм" деб ёзилган, нега сўрашим керак?", деган саволга сотувчи табиийки жавоб бера олмаган.

© SputnikЦена на мясо на рынке в Юнусабаде
Цена на мясо на рынке в Юнусабаде - Sputnik Ўзбекистон
Цена на мясо на рынке в Юнусабаде

"Нега унда 33 минг деб ёзиб қўя қолишмайди. "Хўжа кўрсин", ёки балки телевидение учун ёзиб қўйиладиган нархларнинг кимга кераги бор?", — дея норози бўлган харидорлардан бири.

Ўзбекистонга импорт қилинадиган гўшт, ун, ем-хашак нархлари арзон бўлади - президент қарори
Шу вақт суҳбатга гўшт олгани келган рус аёл аралашган ва тортишаётган томонга қараб: "Разве не знаете куда обращаться? Обратитесь к базаркому или напишите в портал!" (Нима, қаерга мурожаат қилиш кераклигини билмайсизларми? Бозоркомга боринг ёки порталга ёзинг), дея маслаҳат берган.

Мухбирнинг сўзларига кўра, масала чуқурлашаётганини кўрган гўшт дўкони олдида турган "окахонда"лардан бири йигитчага "Бериб юбор 25 мингдан" дея маслаҳат солган. Йигитча шундан сўнг "Келинг, тирикчилик-да, нега тушунмайсизлар. 25 мингдан оласизми?", — дея вазиятни "силлиқлаш"га киришган.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Ўзбекистон президенти Бош прокуратурани ўсимлик мойи, ун, гўшт, шакар ва кунжара маҳсулотлар дефицити ташкил қилиб уларнинг нархини кескин ошириб кетишига йўл қўйганлар билан шуғулланишга чақирганди.

Янгиликлар лентаси
0