Бухорода йил охиригача гўшт нархи 25 минг сўмдан ошмайди - вилоят ҳокими

Oбуна бўлиш
Ҳокимнинг айтишича, ҳар куни туманлардаги "Элга хизмат" шахобчаларида ҳокимлик ва фермерлар ташаббуси билан гўштни 25 минг сўмдан сотилиши ташкил қилинмоқда

TOШКЕНТ, 17 август — Sputnik. Бухоро вилоятининг барча туманларида гўштни 25 минг сўмдан сотилиши қатъий белгиланган. Вилоят ҳокими Ўктам Барноев Халқаро Пресс-клубнинг Бухородаги сайёр сессияси чоғида бу ҳақда маълум қилди, деб хабар беради uz24.uz.

Андижонда гўшт 29 минг сўмдан сотиладиган бўлди

Ҳокимнинг айтишича, ҳар куни туманлардаги "Элга хизмат" шахобчаларида ҳокимлик ва фермерлар ташаббуси билан гўштни 25 минг сўмдан сотилиши ташкил қилинмоқда. Бу борада туманлар ҳокимлари томонидан назорат олиб борилмоқда.

"Биз йил охиригача гўштни ушбу нархда сотилишини таъминлаш мақсадида махсус жадвал асосида фермер хўжаликлари билан келишиб олганмиз. Мен ваъда бераман, йил охиригача вилоятда гўшт 25 минг сўмдан ошмаган нархда сотилади, сунъий равишда нархни ошираётган хусусий тадбиркорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади", деди Барноев.

Янгиликлар лентаси
0