Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар учун қатор имтиёзлар жорий этилди

© Sputnik / Максим БогодвидПустая инвалидная коляска
Пустая инвалидная коляска - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга имзо чекди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга имзо чекди.

Унга кўра, қуйидагилар ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб ҳисобланади:

Участница паралимпиады - Sputnik Ўзбекистон
Ногиронлиги бўлган шахслар олийгоҳга киришда имтиёзга эга бўлишлари мумкин

ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитларни ва уларни бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;

тиббий ёрдам даражаси ва сифатини ошириш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда туғма нуқсонлар ва ирсий касалликлар ўсишининг сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва олдини олишни ҳам назарда тутувчи профилактика тадбирларини кенгайтириш бўйича скрининг текширувларининг самарадорлигини кўтариш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, уларнинг қулай муҳитда бўлиши, шаҳар йўловчи транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан эркин фойдаланиши учун зарур шароитлар яратиш;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига жалб қилиниши ва фаол иштирокини таъминловчи инклюзив таълим ва ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштириш;

Президент номидан ногиронларга аравачалар топширилди - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ногиронларга 100 дона аравача совға қилди

"Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйларида васийликка олинганларнинг турмуш сифатини яхшилашга қаратилган тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш, уларнинг реабилитацияси ва ижтимоийлашуви самарадорлигини ошириш.

Ҳужжатга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қуйидагиларни таъминлаш чораларини кўриши лозим:

вилоятлар, туманлар марказларида умумтаълим мактаблари негизида имо-ишора тили ва Брайл алифбосини ўргатиш бўйича ушбу соҳадаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда махсус курсларни ташкил этиш;

тегишли материалларни нашр қилишни рағбатлантириш, муҳим соҳаларда аудиокитоблар яратиш ва уларни жорий этишни назарда тутган ҳолда имо-ишора тили ва Брайл алифбосини қўллаш имкониятларини кенгайтириш;

кўриш аъзолари заиф шахсларга овоз эшиттириш имконини яратиш мақсадида турли хилдаги дастурий таъминотларга давлат тилида махсус дастурлар яратиш, уларни ушбу шахслар ўқиётган ва ишлаётган таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда кейинчалик эркин тарқатиш, ўрнатиш, шунингдек, мазкур дастурларни яратиш учун салоҳиятли ҳомийлар топиш;

давлат органлари ва ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида ногиронлиги бўлган шахслар учун жойлаштирилган маълумотлар билан эркин танишиш ва хизматлардан фойдаланишга оид қўшимча имкониятлар жорий этиш.

2018 йил 1 мартдан ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилмаган шаҳар йўловчи транспорти воситаларини сотиб олиш тақиқланиши белгиланди.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилади.

Имконияти чекланган шахс - Sputnik Ўзбекистон
Ногиронликни тасдиқлатиш учун ҳар йили ТМЭКдан ўтиш муаммоси ҳал қилинади

2018 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида, якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун — бир ойда энг кам иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) ташкил этилади.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хамда бошқа оммавий ахборот воситаларига эфирга узатилаётган янгиликлар, телекўрсатувлар ва видеофильмларнинг субтитр ёки сурдо таржима билан олиб борилишини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ахборот олиш имкониятини ошириш ва бўш вақти мароқли ўтишини таъминлаш учун махсус ҳарфли нашрларни кенгайтириш тавсия қилинди.

Фармоннинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0